Садир Жапаровнинг фейсбукдаги ва инстаграмдаги аккаунтлари верификациядан ўтди

334

Президент Садир Жапаровнинг фейсбук ва инстаграмдаги аккаунтлари верификациядан ўтди. Бу мазкур саҳифалар ҳақиқатдан ҳам Жапаровга тегишли эканини тасдиқлайди.

Жапаров фесбукдаги аккаунтини 2012 йили очиб, 2017 йилнинг 21 мартигача ўзи ишлатган. 25 мартда у бир нечта жиноятда айбланиб, қамоққа олинган.

Президентнинг инстаграмдаги саҳифасидаги биринчи пост 2015 йилнинг 22 августида қўйилган. Ҳозирда Жапаровнинг 287 минг обуначиси бор.

«Бекешев, заҳарли қўрғошин ва фанатлар»

Мартнинг бошида «Азаттык» радиоси фейсбук саҳифасида депутат Дастан Бекешев янги Конституциянинг лойиҳасини танқид қилган видеосини эълон қилди. Унда Жапаровнинг аккаунтидан Бекешевга «кўзи эмас, қалб кўзи ҳам сўқир экан бу ахмоқ-помощникни» деган изоҳни қолдирган Бекешев 6 ёшида кўзи кўрмай қолган.

Кейинчалик президентнинг матбуот котиби Галина Байтерек Жапаровнинг фейсбукдаги аккаунтини «кимлардир бузиб кирганини» айтиб, президентнинг охирги ёзилган изоҳларга «ҳеч қандай алоқаси йўқ» деб билдирган. МХДҚ президентнинг шахсий аккаунтини «чет давлатидан» бузиб киришганини маълум қилиб, мазкур факт бўйича текширув бошлаган.

16 апрелда Жапаровнинг фейсбук ва инстаграмдаги бир неча саҳифалари COVID-19 инфекциясини «Жунгар аконити», бошқача айтганда «заҳарли қўрғошин» билан даволашни таклиф қилган. Кўп ўтмай, Жапаровнинг постларини «ёлғон маълумот» деб ўчирилганини билдирган.

*«Жунгар аконити» заҳарли ўсимликлар қаторига киради. У анъанавий тиббиётда фойдаланилгани билан унинг фойдаси расмий тасдиқланмаган. Шунингдек, «заҳарли қўрғошиндан» тайёрланган дамламани ичиб вафот этган ҳолатлар ҳам бор.

Жапаровнинг твиттер саҳифаси ва телеграм-канали бор, бироқ улар верификациядан ўтган эмас. Яқинда Жапаровга тегишли дейилган телеграм-каналда икки сурат тарқаган — биринчиси, «икки юзли эл бузар сиёсатчилар» ҳақида, иккинчисида эса — Ғарб молиялайди дейилган ташкилотлар, сиёсатчилар ва ОАВларнинг молиялаш схемаси кўрсатилган.

Галина Байтерек мазкур телеграм-канални давлат раҳбарига алоқаси йўқлигини айтиб, бу постларни унинг «фанатлари ёзишганини» айтган. Бироқ бунгача Галина Байтерек «Клооп»га бу телеграм-канални Жапаровга тегишли эканини тасдиқлаган эди.