Вице-премьер-министр Артём Новиков Бишкекда эпидемиологик вазият кескинлашаётгани сабаб, келаси ҳафтадан бошлаб қўшимча стационарларни* очишни таклиф қилди. Бу ҳақда Новиков 26 апрелда Республика тезкор штабининг мажлисида билдирди.
*Новиков касалхоналар ҳудудидаги стационарлар ёки 2020 йилнинг ёз фаслида порт Ордосида ва Бишкекнинг айрим мактабларида очилган кундузги стационарлар каби махсус даволаш жойлари ҳақида сўз бўлиб-бўлмаганини аниқ айтмаган. Коронавирусга қарши курашда давлат органлари ва муниципалитетлар бажарган ишни текшириш бўйича муассасалар аро комиссия ўтган йилгидай шошилинч турда ташкил қилинган стационарларни очиш янглиш бўлган деган хулосага келган. Кўпчилик ҳозирда кундузги стационарларда беморларни изоляциялашга шароит бўлмаган, тиббиёт ходимлари беморлар билан бир хонада бўлишган.
Новиков пойтахтда тиббиёт ходимларининг мобил бригадаларининг сонини 20 кишидан 25 кишигача кўпайтириб, ишга қўшимча тез ёрдам машиналарини жалб қилиш керак деб ҳисоблайди.
Вице-премьер-министр ўлкада COVID-19 билан оғриганларнинг сони ортаётганини, «кунига COVID-19га чалинганларнинг сони 400 ҳолатга етган етмоқда» деб таъкидлашди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги муфтиятга жума намоз ва ифторлик каби халқ кўп йиғилган тадбирларни тўхтатиб туриш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди. Бундан ташқари, ҳукумат театр ва кинотеатрларни тўлиши 50%дан ошмаслик керак ва оммавий тадбирлар ўтказилишини чеклаш зарур деб ҳисоблайди.
Бишкекдаги эпидемиологик ҳолат
Ҳукумат коронавирус инфекциясининг учинчи тўлқини келяпти деб бир неча марта билдирган. Кун сайин тиббиёт ходимлари COVID-19 юқтиришнинг 200-300 янги ҳолатини аниқлашмоқда. Одатда, касаллик юқтирганларнинг кўпчилиги Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятида қайд этилмоқда.
Биринчи вице-премьер-министр Артём Новиков 20 мартда COVID-19 бўйича Республика штабнинг навбатдаги кенгашида барча даражадаги тиббиёт муассасалари COVID-19 билан оғриганларнинг сони ошиш эҳтимолига тўлиқ тайёр туриши кераклигини билдирган.
«Вазият ёмонлашса, барча куч ва воситаларни ишлаш алгоритми тайёр туриши керак. 1 апрелда соғлиқни сақлаш тармоғининг барча муассасалари кислород бериш тизимига уланиши керак, узоқ ва ярим стационар тиббиёт муассасалари кислород концентраторлари билан таъминланиши зарур», — деган у.
27 мартда Новиков Республика штабнинг йиғинида ҳозирча ўлкада чеклов чоралари киритилмаслигини, бироқ жамоат жойларида хавфсизликнинг санитар меъёрлари кучайтирилишини маълум қилган.
Бишкек мерияси 1 апрелдан бошлаб шаҳарнинг барча савдо марказларида ўйин майдончаларини икки ҳафтага ёпиб, болаларнинг кўнгил очар марказлари ишини тўхтатишга қарор қилган.
6 апрелда Бишкекнинг вице-мери Айжан Чинибаева шаҳарликлардан ниқоб тақмаган одамлар кўп йиғилган жойларни рўйхатга олиб, мериянинг ходимларига маълум қилиб туришни илтимос қилган. Муниципалитет чора кўради деб ваъда берган.
6 апрелда ўтган брифингда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирининг ўринбосари Улук-Бек Бектурганов Бишкек «қизил» зонага кирганини билдирган. Шунингдек, Бектурганов карантин киритиш масаласини маҳаллий штатлар жойдаги эпидемик вазиятга қараб ҳал қилишини таъкидлаган.
Бундан ташқари, шаҳар мерияси 20 апрелда Бишкекда эпидемик вазият кескинлиги сабаб 29 апрель Шаҳар куни ва 9 май Ғалаба кунига бағишланган тадбирларни ўтказмасликка қарор қилган.