«“Дежур” каналлар». Қуршобда турғунлар билан «Регион»нинг собиқ журналисти жанжаллашиб кетди

351

Ўш вилоятининг Ўзган тумани яшовчиси Мирлан Ураимов билан журналист Акниет Кенешов фикр келишмовчилик сабаб тортишиб кетишди. Воқеа 25 апрелда Куршаб қишлоқ ҳукумати ҳудудидаги марказий стадионида бўлди — шу куни МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев «Кемпир-Абад» сув омбори бўйича халқ билан учрашган.

Можаро Ураимов давлат ва Ташиевга қарашли телеканаллар «халққа ёлғон маълумот етказмоқда» деган фикрини айтгандан кейин бўлган. Шунингдек, у аталган ОАВларни «халқнинг фикрини еткизмаяпсизлар» деб айблади.

«Бу ерда «дежур» каналлар ва бошқалар туради. Булар тасвирга олмайди, халқнинг муаммосини эшитмайди. Булар ҳозир мақтанганларни, қарсак чалганларни олади ва кечда телеканалларни кўрганда маза қилиб ётасизлар. Ҳурматли КТРК, ЭлТР, ОшТВ ва бошқалар…«Аймак ТВ» дегани бор, русчасини айтмай қўяверай (Регион ТВ — редакция). Бир ажойиб нарсаларни айтади, ўзингиз ҳам кўрсангизлар. Хусусий каналлар, Youtube-каналлари бор — ҳурматли ўшалар, қимматлилар, халққа ёлғон маълумот етказяпсизлар, «ҳукумат қойиллатмоқда» деганлар: келинглар халқнинг фарёдини тингланглар бу ерга келиб, халқни тасвирга олинглар. Халқнинг овози халққа етсин. Бу ерда кўпчилик айтяпти кетиб қолсангизлар ҳам бўлади», — деди Ураимов.

Кўп ўтмай Ураимовнинг сўзларига журналист Акниет Кенешов жавоб берди. У «7-канал» ва «Регион» телеканаллари «ҳеч қандай дежур канал эмас» деди.

«Мен Ўшдаги «7-каналда» уч йил ишладим, «Регион»да икки йил ишладим. Халқ олдида ишлаб келган одам бўламан. Чон-Алайга бориб «Регион»дан қайси бола келди деб сўрасангиз, ҳозир ҳаммангиз...халқнинг муаммосини тасвирга олиб келган бола мен бўламан, тушундингизми? «Регион», «7-канал» ҳеч қандай «дежур» канал эмас», — деди Кенешов.

Бироқ маҳаллийлар Кенешов сўзлаётганда қўлидан микрофонни тортиб олиб, унга бошқа сўз беришмади. Журналист саҳнадан кета бошлаганда ўнлаган турғунлар кутилмаганда югуриб келиб, «сени ҳеч ким чақирмади» деган сўзларни айтиб, стадиондан қувиб чиқаришди. Жанжал чиққанда милиция ходимлари журналистни қуршаб олиб, вазиятни барқарорлаштиришга ҳаракат қилишди. Натижада Кенешов стадиондан чиқиб кетишга мажбур бўлди.

Ўш вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати жанжал Ўзган туманинг Кароол қишлоқ ҳудудининг Мирза-Ариқ қишлоғи турғуни Мирлан Ураимов ва Жалолобод вилояти Сузоқ туманидаги Барпи қишлоғининг турғунлари ўртасида чиққанини билдиришди. Бунга гап талашиш сабаб бўлган дейишди. Икки томоннинг бир-бирига даъвоси йўқ бўлгани сабаб, улар қўйиб юборилганини таъкидлашди.

Кенешовнинг ижтимоий саҳифасида у «7-канал» ва «Регион» телеканалида ишлайди деб кўрсатилган. Шунингдек, у Камчибек Ташиевнинг ҳамқишлоғи. Барпи қишлоғи Ташиевнинг кичик ватани.

Бундан ташқари, у шаҳар кенгашларига бўлган сайловда «Ата-Журт Кыргызстан» партиясини қўллаган. Мазкур партияни Ташиев билан боғлашади. Ташиевнинг ўғли Тай-Мурас Ташиев Жалолобод шаҳар кенгашига шу партия билан келиб, депутатлик мандатга илинди.

«Ата-Журт Кыргызстан» партиясининг раиси Айбек Маткеримов ҳам Барпи қишлоғидан бўлади.

Ураимов эса «Бутун Кыргызстан»нинг аъзоси ва бу партия билан парламент сайловига қатнашган. Фаол «Кемпир-Абад» сув омборининг четидан Ўзбекистонга 50 гектар ер беришга қарши норозилик акциясини уюштирувчиларнинг бири. Шунингдек у фейсбукдаги «Мекендеш ТВ» саҳифаси орқали «Кемпир-Абад» бўйича халқ фикрини жонли эфирда билдириб келади.

Бунгача «Бутун Кыргызстан» партиясининг лидери Адахан Мадумаров ҳам «Кемпир-Абад» сув омборини Ўзбекистонга ўтказиб бериш қарорини танқид қилган.

«7-канал» ва «РегионТВ»

«7-канал»нинг юридик номи «Канал D» телерадиокомпанияси, унинг етакчиси Альтинбек Жумаев. Компаниянинг асосчилари бўлиб собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва унинг «Апрель» жамоат фонди кўрсатилган.

*Адлия вазирлигида Казибек Ташиевга расмийлаштирилган «7-канал» ҳам бор, у МХДҚ раҳбарининг туғишгани. Бироқ телекўрсатувга чиққан «7-канал» — бу «Канал D».

Атамбаев бу канални 2018 йили Майрамкул Мамбеталиевадан 7 млн сомга сотиб олган. 2019 йилнинг август ойида Атамбаев коррупцияда гумон қилиниб, телеканал Бош прокуратура томонидан қамоққа олинган. Жумаевнинг айтишича, «7-канал»ни эфирга чиқиш лицензияси Атамбаевнинг «Форумига» алоқаси бор, бироқ компаниянинг мулки собиқ президентга қарашли эмас.

Атамбаев қамоққа олингандан сўнг «Канал D» компаниясининг собиқ эгаси Майрамкул Мамбеталиева телеканални суд орқали қайтаришга ҳаракат қилган. Мамбеталиева сотиб олиш шартномасидаги унинг имзоси қалбакилаштирилганини билдирган. «Апрель» телеканали бу ҳаракатни «рейдерлик босиб олиш» қатори баҳолаган.

Октябрдаги тўнтарилишдан кейин телеканал қамоқдан чиқарилган Садир Жапаровнинг сиёсатини қўллай бошлаган. Бундан ташқари, муддатсиз президентлик сайлови олдидан ташвиқот вақтида «7-канал» биргина Жапаровнинг ташвиқот материалларини эфирга берган. Жапаровнинг штаби «Канал D» МЧЖга умумий 1 млн 300 минг сом ўтказган.

«7-канал» божхона хизматининг собиқ раҳбари ўринбосари Райимбек Матраимов «Коррупцияга» айбдор деб топилиб, жаримага тортилганда уни «оқлашга» ҳаракат қилган. Журналистларнинг кўрсатувларига Матраимовга қарши гапирган бирорта ҳам респондент чақирилмаган.

«Регион» Юстиция вазирлигининг базасида «АРТВ телерадиокомпанияси» деб расмийлаштирилган — дастлаб унинг бош директори бўлиб «Мекенчил»нинг собиқ номзоди Рамиз Каимов кўрсатилган эди. Бугунги кунда «Регион»ни Эрали Маматов бошқаради.

«Регион»нинг бош муҳаррири Ўткурбек Рахманов журналист Адил Акжол ўғлига берган интервьюсида телеканал Ташиевга қарашли бўлганини тасдиқлаган.