Артикпай Суйундүковнинг «Шамбала» фильми Россиянинг «Ника» киномукофотини қўлга киритди

247

Москва шаҳрида 25-апрелда бутун россиялик кинемотография «Ника» мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда қирғиз режиссёри Артикпай Суйундуковнинг «Шамбала» фильми 2020-йилнинг «Балтика, Грузия ва МДҲ давлатларининг энг яхши фильми» мукофотига сазовар бўлди.

«Шамбала» фильми Чингиз Айтматовнинг «Оқ кема» повести асосида 2020-йили тасвирга олинган.

«Ника» киномукофоти ҳар йили Россиянинг кинематография бадиий санъат академияси томонидан топширилади. У МДҲ давлатлари орасида энг нуфузли мукофотларнинг бири саналади.