Жапаровга маслаҳатчи бўлишни истаган Кашкарбаев вазир маслаҳатчиси бўлди

Садир Жапаровнинг фаол тарафдори Бакай Кашкарбаев қишлоқ хўжалиги вазири Аскарбек Жанибековнинг маслаҳатчиси бўлиб тайинланди. Бу ҳақда муассасадан билдиришди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумоти бўйича, фаол 26 апрелда ишга киришади. У жамоатчилик маслаҳатчиси бўлиб тайинланди.

Суратда Кашкарбаев қишлоқ хўжалиги вазири Аскарбек Жанибеков билан.

Кашкарбаев ким?

Бакай Кашкарбаев ўзини Садир Жапаровнинг фаол тарафдори деб атаб келади. Октябрда Кашкарбаев кўз ёш қилиб, Садир Жапаровга мурожаат қилиб, ўзини маслаҳатчи қилиб тайинлашни сўраган видео тарқалган. У сиёсатчини қўллаган митингларга қатнашиб, Жапаровни танқид қилган материалларга ғазабли изоҳларни ёзиб юрган.

Бундан ташқари, 15-17 ноябрда Кашкарбаев фейсбукдаги саҳифасига судьяларга ва прокуратура ходимларига нисбатан зўравонликка чақирган видео эълон қилган.

«2020 йилнинг 15 ноябрида Бакай Кашкарбаев номаълум одамларнинг гуруҳи билан Чолпон-Ота шаҳрида туриб, Иссиқкўл вилоят прокуратурасининг бўлим раҳбарини, вилоят прокурорига таҳдид қилган видео мурожаат йўллади. Фаол халқни кўтарилишга чақириб, «бузиш», «кўзини чўқиш», «тишини тўкиб олиш» каби зўравонлик ҳаракатларига ундаган» , — деб бош прокуратуранинг матбуот хизматидан билдиришган.

16 ноябрда Кашкарбаев Иссиқкўл туман судининг биносига отилиб кириб, судьялар билан сўз талашиб, Жумаев исмли судья билан учраштиришни талаб қилган видеосини эълон қилган.

Фаолнинг «босқинчилиги» бу билан тўхтаган эмас. 17 ноябрда у тарафдорлари билан Қоракўл шаҳар судига кирган. Унда ҳам суд органи ходимларини қўрқитган.

«У ўз мурожаатида Иссиқкўл вилоят судининг судьясини ва вилоят прокуратурасининг бўлим раҳбарини очиқ таҳдид қилишга ўтган», – деб прокуратурадан билдиришган.

Бу факт Жиноятларнинг ягона реестрига «Ҳукумат вакилига нисбатан таҳдид ёки зўравонлик» моддаси бўйича рўйхатга олинган. Ҳозирда судгача текширув ишлари бормоқда.