«Фанатлари ёзган». Байтерек президент телеграм-каналга билдирув ёзмаслигини айтди

240

Президентнинг матбуот котиби Галина Байтерек «Садир Жапаров» деган телеграм-канални давлат раҳбарига алоқаси йўқлигини журналистларга билдирди.

Аввалроқ бу телеграм-каналга икки сурат чиқарилган — биринчиси, «икки юзли эл бузар сиёсатчилар» ҳақида, иккинчисида — Ғарб молиялайди дейилган ташкилотлар, сиёсатчилар ва ОАВларнинг схемаси кўрсатилган.

«Садир Жапаров» телеграм-каналидаги суратлар
«Садир Жапаров» телеграм-каналидаги суратлар

Байтерекнинг айтишича, каналда давлат раҳбари ўзи эмас, унинг фанатлари ва тарафдорлари ёзади.

«Унинг «Қирғиз Республикасининг Президенти» деган биргина канали бор. Ҳозирги вақтда президент ўзи бирор бир схема ҳақида изоҳ ёзибди дейилган канал бўйича айтадиган бўлсак, уни Садир Жапаров ўз ёзган эмас, унинг фанатлари, тарафдорлари ёзишган. Бизнинг IT-мутахассисларимиз маълум кодларни йўқ қилиш учун бу канални ким очиб, ким бошқараётганини излашмоқда», — деди у.

Бироқ аввалроқ Галина Байтерек «Клооп»га бу телеграм-каналнинг аниқлигини айтган эди.

«Қалби сўқир»

3 мартда «Азаттык»нинг фейсбук саҳифасига видео жойланган, унда депутат Дастан Бекешев Конституциянинг янги лойиҳасини танқид қилиб, «Ханституция» деб атаган. Шу куни президент Жапаровнинг фейсбук саҳифасида: «Фақат кўзи эмас, қалби ҳам сўқир экан бу аҳмоқни» — деган билдирув қолдирилган. Дастан Бекешев олти ёшидан бери кўзи кўрмай қолган.

Жапаровнинг матбуот котиби Галина Байтерек давлат раҳбарининг фейсбук саҳифасини «кимлардир бузиб кирганини» айтиб, президентнинг номидан ёзилган охирги изоҳларга «ҳеч қандай алоқаси йўқ» деб билдирган. МХДҚ президентнинг шахсий саҳифасини «чет давлатдан» бузиб кириш факти бўйича текширув бошлаган.

Заҳарли қўрғошин билан даволаш

Президент Садир Жапаров 15 апрелда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маҳаллий шифокорлар коронавирусни даволаш усулини топганини эълон қилган. Бу усул — заҳарли қўрғошин ёки аконит билан даволаш экани маълум бўлган. Уни тиббиётда, қолаверса уни терига суртиш ҳам ҳаёт учун хавфли.

Эҳтиёт бўлинглар, бу ўсимлик заҳарли, уни нотўғри дозада ичиш ўлимга олиб келиши мумкин. Заҳарланишнинг асосий белгилари: шалоқ оқиб, кўнгил айниди, ўқчиш ва ич кетиши мумкин. Бундан ташқари, нафас олиш қийинлашиб, тана жимирлаб, кўз олди қоронғилашади. Юрак тўхта қолган каби одам ҳолсизланади, муздек тер чиқиб, томир уриши бузилади, одам эсдан оғиб қолиши ҳам мумкин.

Кейинчалик Facebook Жапаровнинг постларини «ёлғон маълумот» деб ўчирилганини билдирган.

«Биз бу постни ўчириб ташладик. Сабаби биз ҳеч кимни, уларнинг орасида сайланиб келган расмий етакчиларнинг одамга тўғридан-тўғри жисмоний зарар келтирадиган маълумотни бўлишишига ёки COVID-19ни даволаш ёки олдини олишга боғлиқ ёлғон маълумотларни тарқатишига рухсат бермаймиз», — деб билдиришган Фейсбукдан.

Бироқ президент аппаратидан Жапаровнинг заҳарли қўрғошин ҳақидаги билдируви «ташқи таъсирларсиз» ўчирилганини айтишган.