«Заҳарли қўрғошиндан ўлиб қолмаса келиши керак». Бейшеналиевни ишдан бўшатиш масаласи қаралди

264

Жогорку Кенешнинг Ижтимоий масалалар, билим бериш, фан, маданият ва соғлиқни сақлаш бўйича қўмитаси соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевни лавозимига мос эмаслигини таъкидлаб, қарор қабул қилди. Энди унинг хизмат ўрнига мос келишини муҳокама қилиш масаласи парламентнинг ялпи йиғинида таклиф қилинади.

Профиль қўмитасининг аъзолари 26 апрелдаги йиғинда Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирининг қилаётган ишлари ҳақида маълумот эшитилиши керак эди. Бироқ вазир йиғинга келмади.

Қўмитанинг аъзоси Евгения Строкова «вазир кутилмаганда заҳарли қўрғошиндан заҳарланиб, ўлиб қолмаса» йиғинга келиши кераклигини айтди.

«Шу вақтгача [йиғинларга келмаганини] унинг биргина жиддий сабаби бўлиши мумкин — Худо сақласин, у Иссиқкўл илдизидан ўлиб қолмаса келиши керак эди. Бу масалага жиддий чора кўриш керак. Қандай Конституция бўлмасин халқ учун ишлаши керак. У [вазир] ҳеч нарса қилмаган, ўзини хоннинг ёнидаги хондай ҳис қилмоқда», — деб Строкова аччиқланди.

Ҳукуматнинг Жогорку Кенешдаги вакиллигининг эксперти Асан Гайипов ҳозирда вазир вакцинация ишларини назорат қилаётгани сабаб келолмаслигини айтди. Гайиповнинг бундай жавобига Строкова қаноатланмади.

«У нима аҳолига вакцина қиляптими ёки янги вакцина ўйлаб топяптими? Бу кулгили. Бизни аҳмоқ деб ўйлаяпсизларми… Балки яна бирор жойда «чой аралаштириб» юрмасин», — деди депутат.

Депутат Бактибек Райимкулов Гайиповни вазирни адвокати бўлмасликка чақирди.

«Бир соат вақт топиб келолмаса нима... Бошқа вазирлар келяпти... Бизни ҳурмат қилмасин, халқни, давлатни, ўзининг лавозимини ҳурмат қилсин», — деди Райимкулов.

Қўмитанинг аъзолари вазир уларнинг бирорта ҳам йиғинига келмаганидан норози бўлишди.

Бунгача мазкур қўмита депутат Жанар Акаевни соғлиқни сақлаш вазирини ишдан бўшатиш таклифини қўллаган эди.

Коронавирусни заҳарли қўрғошин билан даволаш

Вазир Бейшеналиев коронавирусни заҳарли қўрғошин билан даволаса бўлишини айтган амалдорларнинг бири. Президент Садир Жапаров 16 апрелда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маҳаллий шифокорлар коронавирусни даволаш усулини топганини маълум қилган. Бу усул — заҳарли қўрғошин ёки аконит билан даволаш экани маълум бўлган. Уни тиббиётда, қолаверса уни терига суртиш ҳам ҳаёт учун хавфли.

Эҳтиёт бўлинглар, бу ўсимлик заҳарли, уни нотўғри дозада ичиш ўлимга олиб келиши мумкин. Заҳарланишнинг асосий белгилари: шалоқ оқиб, кўнгил айниди, ўқчиш ва ич кетиши мумкин. Бундан ташқари, нафас олиш қийинлашиб, тана жимирлаб, кўз олди қоронғилашади. Юрак тўхта қолган каби одам ҳолсизланади, муздек тер чиқиб, томир уриши бузилади, одам эсдан оғиб қолиши ҳам мумкин.

Кейинчалик Facebook Жапаровнинг постларини «ёлғон маълумот» деб ўчирганини билдирган. Бироқ президент аппаратидан Жапаровни заҳарли қўрғошин ҳақидаги билдирувлари «ташқи таъсирларсиз» ўчирилганини айтишган.

Жапаровнинг коронавирус билан оғриганларни заҳарли қўрғошин билан даволаса бўлади деб айтганларини соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев ҳам қўллаган.

Заҳарли қўрғошин зарарсиз эканини исботлаш учун Бейшеналиев 16 апрелда ўзи ўтказган матбуот анжуманида дамламани ичган. Кейин Бейшеналиев тиббиёт ходимлари заҳарли қўрғошин дамламасини коронавирус билан ва бошқа касалликлар билан оғриган беморларга беришаётганини билдирган.

Мана шу анжуманда Бейшеналиев дамламани ичиш учун илдиздан қанча қўшиш кераклигини президент Садир Жапаров аниқлашини ҳам билдирган.