Қирғизистонга COVAX дастури  бўйича 400 минг шприц келди

232

16-апрелда Қирғизистонга 423 минг шприц ва уларни хавфсиз утилизациялаш учун 3 825 махсус қути келтирилди. Бу ҳақда UNICEF халқаро ташкилотининг матбуот хизмати билдирди.

Шприцлар ва утилизация қутилари COVAX дастури бўйича биринчи партия сифатида келган.

«Бу ташаббус [COVAX] ишлаб чиқарувчилар ва ҳамкорлар билан бирга COVID-19 касаллигига қарши вакциналарни сотиб олиш, етказиш, логистика ва сақлаш бўйича иш олиб боради», — деб таъкидлади UNICEF.

Келган тиббий воситалар UNICEF томонидан Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигига ўтказилди.

Аҳолини коронавирусга қарши эмлашнинг биринчи босқичи 29-мартда бошланган. Ҳозирги вақтда COVID-19 касаллигига қарши хитойнинг Sinopharm вакцинаси қилинмоқда, у шу йилнинг 19-мартида олиб келинган. Биринчи босқичда тиббиёт, билим бериш, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва куч тизимлари ходимларини эмлаш режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, Sinopharm вакцинаси 75 минг кишига етади.