Республика штаб 18-апрелда ўлкада коронавируснинг 244 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида тўрт нафар тиббиёт ходими бор.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 158 (икки ходим);
- Чуй вилоятида — 54;
- Иссиқкўл вилоятида — 16 (бир ходим);
- Ўш вилоятида — беш (бир ходим);
- Талас вилоятида — беш;
Ўш шаҳрида, Баткен ва Жалолобод вилоятларида иккитадан одамда касаллик аниқланди.
Ўтган суткада 134 бемор соғайди — уларнинг орасида 2 тиббиёт ходими бор. Бишкек шаҳрида — 98, Чуй вилоятида — 23, Иссиқкўл ва Баткен вилоятларида бештадан, Жалолобод вилоятида икки, Норин вилоятида бир киши соғайиб касалхонадан чиқарилди.
Бундан ташқари, COVID-19дан Бишкек шаҳрида икки ва Иссиқкўл вилоятида бир бемор вафот этди.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 91 883га етди — уларнинг ичида 4 354 ходим бор. Касалликдан 86 907 бемор соғайиб, 549 киши вафот этган.
Бугунги кунда 1 227 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг 48и ўта оғир аҳволда. Бундан ташқари, 1 229 киши уй шароитида даволанмоқда.