Хитой ва Афғонистондан келган 111 нафар этник қирғиз фуқаролик олди

280

Президент Садир Жапаров Хитой ва Афғонистондан келган этник қирғизларни фуқароликка қабул қилиш ҳақидаги фармонни имзолади.

Президентнинг матбуот хизмати билдиришича, фармонга фуқаровий масалалар бўйича комиссиянинг киритган таклиф асосида қўл қўйган.

Умумий 111 одам Қирғизистон фуқаролигини олди, уларнинг орасидан 51и — болалар. Хитой ва Афғонистонда яшаган этник қирғизлар кўп. Хитойга қирғизлар 1916-1934 йиллари, Афғонистонга 1957-1930 йиллари кетишга мажбур бўлишган. Афғон қирғизлари билим олиш билан соғлиғини мустаҳкамлашга шароит йўқ Юқори ва Кичик Помир тоғларида яшашади.

Қирғизистонда помирликларни тарихий юртига қайтиши бўйича масала бир неча марта кўтарилган, бироқ шу бўйича ҳал бўлмаган. Қирғизистонда ҳар йили Помир тоғларида яшаган қирғизлар учун инсонпарварлик ёрдамини етказувчи экспедиция юборилади.

Ҳукумат 2017 йилнинг охирида Афғонистондан 48 этник қирғизни Норин вилоятига кўчириб келган. Уларга билим бериш, тиббий ёрдам ваъда қилиниб, бир оилага уй ҳам берилган.

Бироқ келганидан ярим йил ўтиб, 18 помирлик қирғиз Қирғизистондан кетиб қолган — улар тарихий юртида яшашдан кўнгли қолганини билдирган. Ҳозирда Норинда помирлик қирғизларнинг 10 оиласи истиқомат қилади.

2020 йили ҳукумат Толдисув қишлоғида 11 уй қуриб, уларга помирлик қирғизларнинг 11 оиласи жойлаштирилган.