МХДҚ 2010-йилдаги миллатлараро низо бўйича терговни қайтадан бошлади

355

2010 йили июнь ойида ўлканинг жанубида бўлган миллатлар аро тўқнашувлар иши бўйича «Лавозимни суиистеъмол қилиш» моддаси асосида қайта тергов бошланди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг матбуот хизмати билдирди.

МХДҚ билдиришича, иш 15 апрелда президент Садир Жапаровнинг топшириғи билан жонланди. Давлат қўмитаси тушунтиришича, текширув *Қодиржон Ботировнинг ўлкадан чиқиб кетишига ноқонуний ёрдамлашиш факти бўйича муваққат ҳукуматнинг мансабдор шахсларига нисбатан ҳам олиб борилади. МХДҚ маълумоти бўйича, Ботировнинг ўлкадан чиқиб кетиши 2010 йилнинг май-июнь ойларида миллатлар аро жанжал чиқишига сабабларнинг бири бўлган.

*Қодиржон Ботиров — жалолободлик тадбиркор, Қирғизистон жанубидаги ўзбек жамиятининг собиқ лидери қатори маълум. У 62 ёшида Украинанинг Одесса вилоятида вафот этди. 2016 йили у Қирғизистондан кетган.

Қирғизистон ҳукумати 2010 йили Ботировни қирғиз-ўзбек миллатлар аро низони қўзғатганларнинг бири деб айблаган. Кейинчалик Ботиров «қуролланган қўзғолончи» ва «миллатлар аро можарони қўзғатган» деб айбланиб, унга нисбатан мулки мусодара қилиниб, умрбод озодликдан маҳрум қилинсин деган ҳукм чиққан.

Қодиржон Ботиров Одессада вафот этди. Қирғизистон ҳукумати уни 2010 йилдаги тартибсизликларни уюштиришда айблаган

«Судгача текширув давомида 2010 йилнинг май-июнь ойларида Ўш ва Жалолобод вилоятларида оммавий тартибсизликлар келиб чиқишига туртки бўлган сабаблар ва шартлар текширилади, шунингдек муваққат ҳукуматнинг аъзоларининг ҳаракатларига сўнгги юридик баҳо берилади», — деб билдиришди МХДҚдан.

Шунингдек, «қайғули воқеаларни олдини олиш» учун тегишли чора кўрмаган вилоят миқёсидаги мансабдор шахсларнинг, куч тизимлари етакчиларининг ҳаракатларига ҳам баҳо берилади.

2010 йилдаги миллатлараро тўқнашув

2010 йилнинг 10 июнидан бошлаб 14 июнгача Ўш ва Жалолобод шаҳарларида этник ўзбеклар билан қирғизлар ўртасида жанжал чиққан — ўша кунлари Ўш билан Жалолободнинг кўчаларида комендантлик соат ва фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Минглаган бинолар ёқилиб, ҳарбий ходимлар билан милициянинг қурол-яроғи ва махсус техникаси босиб олинган.

Июнь қўзғолонини текширган Ким Килюненнинг халқаро комиссиясининг маълумотига кўра, ҳалок бўлганларнинг сони 470 кишига етган. Уларнинг орасидан 74% ўзбеклар, 25% қирғизлар, бир фоизини бошқа этник гуруҳнинг вакиллари тузган. Ўлганларнинг 67%га яқини ўқдан яраланган.

«Бу воқеаларда минглаган одамлар яраланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1900 кишига касалхоналарда тиббий ёрдам кўрсатилди деб айтган. Бироқ жабрланганларнинг сони бундан анча кўп бўлиши мумкин. Касалхоналардаги айрим тиббий ёрдамлар рўйхатга олинмаган», — деб айтилади комиссиянинг ҳисоботида.

Қирғизистон ҳукумати комиссиянинг хулосаларини «бетараф ва бир ёқлама» деб атаб, парламент депутатлари комиссиянинг раҳбари Киммо Килюненни «персона нон-грата» деб топиб, уни давлатга киришини тақиқлаган.

2011 йилнинг май ойида парламент йиғинида депутатлар халқаро комиссиянинг ҳисоботига баҳо бериб, баёнот Қирғизистонда ҳам, «халқаро ҳуқуқда» ҳам «юридик кучга эга эмас» деган қарор чиқаришган. Бу қарорни парламентнинг 95 депутати қўллаган.

Килюнен «Клооп»га берган интервьюсида «бу мени жуда ҳам ўкинтирди» деб айтган.

«Бизнинг комиссия ўлкадаги вазият ва икки халқни яраштириш бўйича яхши, объектив анализ олиб боришга ҳаракат қилди. Биз ишимиз натижа берсин, халққа ёрдам берсин деб истаганмиз, бу бизнинг мақсадимиз эди», — деб билдирган Килюнен.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига таянсак, Қирғизистон жанубидаги 2010 йилнинг июнь ойидаги жанжалда 426 одам вафот этган, минглан ортиқ одам жароҳатланиб, моддий зарар 2,2 млрд доллар деб баҳоланган.

Миллатлар аро жанжалнинг сабабларини ўрганган Миллий комиссиянинг ҳисоботида жанжал чиқишига ўша вақтдаги президент Аскар Акаев ҳам, Қурманбек Бакиев ҳам «миллий муносабатлар бўйича самарали иш» олиб бормагани ягона сабаб бўлган деб кўрсатилган.

Шунингдек, 2010 йилнинг 7 апрель революциясидан кейин Қирғизистонда ҳукумат учун кураш «ўз жамоатчилигининг экстремистик кўз қарашда бўлган йўлбошчилари томонидан ҳукуматга келиш ва диаспоранинг сиёсий манфаатларини амалга ошириш учун энг ёқимли шароит қатори қабул қилинган» деб ҳисоботда кўрсатилган.

Ҳисоботнинг муаллифларини версияси бўйича, ўзбек диаспорасининг йўлбошчилари «бу бўйича махсус чоралар кўриб, ўлканинг жанубида митингларга кўп сонли одамлар йиғилишган».

«Кейинчалик бу ҳаракатлар Жалолобод вилоятида, Ўш шаҳрида, Ўш вилоятида олдиндан уюштирилган, оммавий сифатга эга бўлгани сабаб миллатлар аро низога айланган. Унда Қурманбек Бакиев клани, криминалитет, наркобизнес, диний экстремизм ва ташқи кучлар агрессив роль ўйнаган. Уларнинг ҳаммасига юзага келган вазиятдан ўз фойдасига фойдаланиш, ўз манфаатларини амалга ошириш учун Қирғизистонда вазиятни барқарорлаштириш керак бўлган», — деб айтилган ҳисоботда.