Республика штаби охирги 24 соат ичида коронавирусдан 2 бемор вафот этганини маълум қилди. Икки ўлим ҳам Бишкекда рўйхатга олинди.
Штабнинг маълумотига кўра, пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда 1 546 киши коронавирусдан ўлди.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги хабар қилишича, сўнгги 24 соатда COVID-19 265 кишида аниқланди. Касалликка янги чалинганларнинг энг кўпи Бишкекда.
- Бишкек — 148;
- Чуй вилояти — 80;
- Иссиқкўл вилоятида — 12;
- Жалолобод вилояти — 6;
- Норин вилояти — 6;
- Ўш вилояти — 4;
- Талас вилояти — 4;
- Ўш шаҳри — 3;
- Баткен вилояти — 2.
Вазирликнинг маълуомти бўйича, пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирус 91 639 кишида аниқланган.
Штабнинг маълумотига кўра, 152 бемор коронавирусдан соғайиб, касалхонадан чиқарилди. Пандемия бошлангандан бери COVID-19 ёки касалхонадан ташқари пневмониядан Қирғизистон бўйича 86 773 бемор соғайди.
Сутка давомида тиббиёт ходимлари орасида коронавирус 9 ходимда аниқланди. Пандемия бошлангандан бери 4 350 ходимда COVID-19 юқтиргани тасдиқланиб, 4 264 касалликни енгди.
Шунингдек, 17-апрелда берилган маълумот бўйича, 1 130 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг 38и ўта оғир аҳволда. Бундан ташқари, 1 223 киши уй шароитида даволанмоқда.