Айзада Канатбековани ўғирлаб, ўлдиришда айбланган Замирбек Тенизбаев томонидан икки йил олдин икки қиз хўрлангани маълум бўлди. Уларнинг бири «Азаттык» радиоси билан суҳбатлашиб, Тенизбаев уни бўғгани ва дугонасини зўрлаганини айтиб берди.
Суҳбатлашган Айгул (ред — исми ўзгартирилган) 30 ёшда, Ўш вилоятида туғилган. Ҳозирда Россияда меҳнат муҳожири қатори ишлаб, яшайди. У «Азаттык»қа ёзган мурожаатида милицияга ариза ёзгани билан Тенизбаев ўша вақтда жавобгарликка тортилмаганини билдирган.
“«Бу касал экан» деб хулоса чиқардим»
Ҳозирда Москвада ишлаб юрган Айгул 2019 йилнинг май ойида Бишкек шаҳридаги Кўкжар кичик туманидаги квартираларнинг бирига дугонаси олдига борган. Ўша ерда кутилмаганда у Замирбек Тенизбаев билан учрашган ва у томондан хўрланган.
«Бу бола билан шахсан таниш эмасман. Зайнал деб эшитганман. Дугонамнинг уйига меҳмонга борганман. Уйда дугонамнинг синглиси билан ўтирганмиз. Кечда дугонам маст ҳолда келди. Мен уни ювинтириб ётқизиб қўйдим. Кейин унинг ортидан кимдир эшикни тақиллатиб, уйга киришга ҳаракат қилди. Мен қўрқиб эшикни очмадим. У эшикни бузиб кириб мени бўға бошлади. «Ўлдираман сени, рожанг противний, бешинчи қаватдан ташлаб юбораман» деб балконга олиб чиқиб қўрқитди. Рамазон ойи эди, Бишкекда ШОСнингн (ШҲТнинг) саммити бўлаётган эди. Дугонам ҳеч нарсани билмай ухлаб ётарди. Ўша (Зайнал — Замирбек) унинг синглисига ҳам осилиб, уни ҳам қўрқита бошлади. «Бу ҳеч нарсани тушунмас экан, касал экан» деб ўзимча хулоса чиқариб, алдашга ҳаракат қилдим. Мени бўғиб, бўйнимдаги олтин занжиримни узиб, тилла билан телефонларимга югуриб, ҳаракат қилди... Мен зўрға ўзимга келдим. «Бир яхши бола экансан, нега бундай қиляпсан? Қаердан бўласан, Олайдан бўлсанг ҳамқишлоқ эканми», деди алдаб, уни дугонамни ёнига ётқизиб қўйдим. Ўшанда соат тунги 3-4 эди. У билан икки соатга яқин олишдик», — деб айтиб берган Айгул.
“«Бу бир куни бировни ўлдириб қўяди» дедим»
Айгул зудлик билан милиция чақиришга ҳаракат қилган, бироқ у «милиция келгунча ўлдириб қўядику» деб қўрққан. Эртасига Бишкекнинг Октябрь ТИИБи ходимларини чақирган.
“«Милицияга қўнғироқ қиламан» десам у менга жиннилик қилиб бўға бошлаган. Ярим соатга яқин бўғиб, қўрқитиб, камситди. Мени бўғаётганини дугонамнинг синглиси телефонга видеога олибди. Кейин у ухлагандан кейин таниш болага ёздим. У зудлик билан «милицияга ариза ёз» деди. Эрталаб туриб қарасам, ухлаяпти. Уни суратга олиб милиция чақирдим. «Бу бир кун кимнидир ўлдириб қўяди» дедим. Милиция келган. Мен қолганини билмайман. Эшикдан қочиб кетганми ёки уни ушлашмаганми, қўйиб юборишганми — номаълум. Бишкекнинг Октябрь ТИИБга бориб ариза ёздим. Суд-тиббий экспертизадан ўтдим. Терговчилар мени масҳара қилишди. Ушланса 1-2 ойга қамалади» деб ҳар нарсани айтишди. Жуда ҳам лоқайдлик билан муносабатда бўлишди. Жуда ҳам ноқулай бўлдим. Бўйним қизил-ола доғ бўлган. Шундан сўнг бир-икки ой ичида Москвага кетиб қолдим», — деб тушунтирди у.
Айгул 2019 йилнинг май ойида Замирбек Тенизбаев хавфли одам экани ҳақида милиционерларга эслатганини қуйидагича хотирлади: «Терговчиларга айтганман: «Бу касал одам, назоратга олинглар, излаб топинглар! Бугун мени бўғса, эртага бошқасини ўлдиради! Сизлар одам ўлса қарайсизларми?» десам, милиционерлар «Сени ўлдирмадида» деб мени масҳаралашган... Ўшанда «Сизлар қарамасангиз, бу бир куни кимнидир ўлдириб қўяди» деганман».
Айгулнинг айтишича, воқеадан кейин у Москвага кетиб қолганда дугонаси қўнғироқ қилиб, «нима қилайин, терговчилар қўнғироқ қиляпти» деб сўраган. Шунда дугонаси турмуш ўртоғи билан ярашаётганини айтган экан. Шу сабаб Айгул «агар истасанг аризани қайтариб ол» деб рухсат бердим деди.
Айзаданинг ўлимидан кейин Айгул Замирбек Тенизбаевни таниб, Бишкекдаги дугонаси билан боғланиб, у билан суҳбатлашган. Дугонаси Тенизбаев уни уч марта зўрлаганини айтиб берган: «Дугонам «мени уч марта зўрлади. Худодан «ўлиб қолса» деб сўрардим. Мени қўрқитар эди. Қўрққанимдан сенга ҳеч нарса айтмаганман» деди...»
Айгулнинг номидан «Зайнал» исмли одамнинг устидан ёзилган ариза, шу асосида Замирбек Тенизбаевни сўроқ қилиш протоколи, кейин ариза қайтариб олиниши натижасида иш ёпилгани тасдиқланди.
Бу ҳақда Октябрь туман ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати нозири Айбарчин Батирбекова «Азаттык»қа берган интервьюсида билдирди.
«Мазкур факт Октябрь туман ички ишлар бошқармасининг рўйхатига олиниб, Қирғизистон Республикаси жиноят кодексининг 65-моддаси (калтаклаш) бўйича судгача текширув бошланган. Тергов ҳаракатлари давомида шикоят қилган фуқаро судгача бўлган текширувни тўхтатиш илтимоси билан ариза ёзиб, мурожаат қилган. Шу сабаб жараёндан ташқари ҳолатлар асосида судгача бўлган текширув тўхтатилган», — деди Батрбекова.
Айзада Канатбекованинг ўлими
Айзада Канатбекованиы Бишкек шаҳридан 5 апрель куни тонгги соат 7да ўғирлаб кетишган. Воқеа бўлган жойга келган милиция ходимлари номаълум уч одам Канатбековани қизил рангдаги «Хонда» машинасига кучи билан солиб, номаълум томонга олиб кетганини аниқлашган.
Икки кундан кейин 7 апрелда Чуй вилоятининг Аламудун туманидаги Арашан ва Чокморов қишлоқлари орасидаги далада мол боқиб юрган чўпон Канатбекова ўғирланган «Хонда Сивик» автомашинасини кўрган. У милиция хабар қилган, воқеа жойга келган милиция ходимлари машинанинг ичидан ўлдирилган Айзадани топишган. Шунингдек, қизни ўғирлаган Замирбек Тенизбаевнинг жасади ҳам бўлган.
Дастлабки маълумотлар бўйича Тенизбаев Айзадани футболка билан бўғиб ўлдириб, кейин ўзининг томирини кесган.
Канатбекованинг яқинлари милициянинг ишидан норози. Улар ҳуқуқ тартибот органи ходимлари ўз вақтида реакция қилмаган ва бефарқ муносабатда бўлишган деб айблашмоқда.
Айзада Канатбекованинг ўлимидан кейин ИИВнинг 44 ходими жазоланган. Эгаллаган хизматидан ИИВ тизимидаги 12 етакчиси ва бир қанча ходимлар бўшатилган. Уларнинг орасида Бишкек ШИИББ раҳбари Бакит Матмусаев ва Тергов хизмати бошлиғи Нурлан Утемисов бор.
27 милиционер «Лавозимга тўлиқ мос эмаслиги тўғрисида огоҳлантириш» тартиб жазосига тортилиб, 5 ходимга «Қаттиқ танбеҳ берилган».
Статистикага кўра, Қирғизистонда ҳар 17-қиз ўз эркига қарши олиб қочилган. Икки йил олдин олиб қочилган Бурулай Турдали қизи вафот этган. Унинг ўлимига мажбурлаб оила қуришни истаган Марс Бўдўшўв айбдор деб топилган. У суднинг қарори билан 20 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Жиноят кодексида одамни мажбурлаб оила қурганларга 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қаралган. Вояга етмаганларни олиб қочганлар 7,5 йилдан 10 йилгача қамалиб, 200 минг сом жарима тўлаши керак.