«Гувоҳни ҳам топишибди, мен кўрмайманда». Бекешев 9-октябрь воқеаси бўйича сўроққа чақирилди

342

Депутат Дастан Бекешев 2020-йилнинг 9-октябрь воқеаларига боғлиқ гувоҳ қатори сўроққа чақирилди. Унда УЖГга қарши митингга чиққанларни ўзларини Садир Жапаровнинг тарафдорларимиз деган одамлар гуруҳи тошбўрон қилишган эди. Бу ҳақда Бекешев телеграм-канали орқали билдирди.

Шунингдек депутатнинг айтишича у 2020-йилнинг 5-6-октябрь воқеаларига ҳам гувоҳ қатори сўроқ бўради. Унда парламент сайловининг натижасидан норози бўлган фуқароларнинг митинги Оқ уйни босиб олиш ва амалдаги президентни колониядан чиқариш билан тугаган.

«Ички ишлар вазирлигида 5-6-октябрь ва 9-октябрь воқеалари бўйича икки жиноий иш бор экан. Бугун 9-октябрь воқеаси бўйича гувоҳ қатори чақиришди. Бироқ 5-6-октябрь воқеалари бўйича ҳам чақиришларини айтишди. Албатта кулдим: “Топишган экан гувоҳни, мен ҳеч нарса кўрмайман, эшитмайман”. Кулгим келди», — деб ёзган Бекешев телеграм-каналида. Депутат ўша кунлари норозилик акцияларида бўлган кўплаган бошқа сиёсатчиларни ҳам сўроқ қилишади деб ҳисоблайди.

9-октябрь иши бўйича собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари Фарид Ниязов ва Канат Сагимбаев, ИИВ раҳбарининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов ва бошқа сиёсатчилар қўлга олинган. 2021-йилнинг январь ойида МХДҚ раиси Камчибек Ташиев 9-октябрдаги тўқнашувда 7 одам яраланганини ва бунга собиқ премьер Ўмурбек Бабанов билан Атамбаев айбдорлигини айтган.

Бироқ икки Ўмурбек ҳам — Текебаев ва Бабанов — 9-октябрдаги тартибсизликлар ортида собиқ президент Сооронбай Жээнбеков туради деб айтишган. Текебаев 9-октябрда «Ала-Тоо» майдонида митингга йиғилган халқнинг «ярмидан кўпи» «собиқ давлат раҳбари Сооронбай Жээнбековнинг одамлари» деб айтган. Унинг айтишича, Жээнбеков ўзи бу фактни тан олган.

Бабанов ҳам Жээнбеков билан суҳбатлашганига таянган.

«Шундан сўнг Сооронбай Жээнбеков айтди: “Уларни [провокаторларни] менинг одамларим қўллаган. ундан кўра сизлар мен билан келишсангиз яхши бўларди”. Шу сабаб бу ҳолатда учинчи томон ҳам бор», — деб айтиб берган сиёсатчи.

Атамбаевнинг адвокати Замир Жоошев шундан кейин Жээнбековни Атамбаевга ҳужум қилишда иштироки бўлиши мумкин деб билдириб, 9-октябрь воқеалари бўйича собиқ президентни ҳамда Текебаев билан Бабановни ҳам сўроқ қилишни сўраган.