Ўлкада коронавируснинг 230 янги ҳолати аниқланиб, 130 бемор соғайди

247

Республика штаб 16-апрелда ўлкада коронавируснинг 230 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида уч тиббиёт ходими бор.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 131 (икки ходим);
  • Чуй вилоятида — 70 (бир ходим);
  • Иссиқкўл вилоятида — 12;
  • Норин вилоятида — 4;
  • Ўш вилоятида — 3;
  • Ўш шаҳрида — 3;
  • Баткен вилоятида — 2;
  • Талас вилоятида — 1.

Шунингдек ўтган суткада 130 бемор соғайди. Бишкек шаҳрида — 87, Чуй вилоятида — 31, Иссиқкўл вилоятида беш, Ўш ва Жалолобод вилоятларида учтадан, Баткен вилоятида бир киши касалликдан соғайди.

Бундан ташқари COVID-19дан Бишкек шаҳрида уч ва Чуй вилоятида бир бемор вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 91 374га етди — уларнинг орасида 4 341 тиббиёт ходими бор. Касалликдан 86 621 бемор соғайиб, 1 544 киши ўлди.

Бугунги кунда 1 070 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг 35 ўта оғир аҳволда. Бундан ташқари 1 173 киши уй шароитида даволанмоқда.