БМТнинг координатори: COVID-19нинг учинчи тўлқини Қирғизистонда шиддат билан тарқалмоқда

252

БМТнинг Қирғизистондаги доимий координатори Луиз Чемберлен биринчи вице-премьер-министр Артём Новиков билан 15-апрелда учрашди. Халқаро ташкилотнинг назарида «ўлкада коронавирус инфекциясининг учинчи тўлқини шиддат билан тарқалмоқда». Бу ҳақда ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилди.

«Ҳозирда касаллик тарқалишини олдини олиш хавфини бартараф қилиш бўйича тегишли чораларни қабул қилиш керак. Биз ҳамкор қатори биргаликда ишласак кўп нарсага эришамиз», — деди Чемберлен.

У БМТ Қирғизистонга «ижтимоий ва гендер масалаларда ҳам» ёрдам беришга тайёрлигини қўшимча қилди.

Вице-премьер Новиков Чемберлен билан учрашувда Қирғизистонда хитойнинг Sinopharm вакцинаси билан эмланаётганини ва русларнинг «Спутник V» вакцинасини олиб келиш бўйича музокаралар бораётганини маълум қилди.

«Бизнинг соғлиқни сақлаш тизимининг COVID-19 учинчи тўлқинига тайёргарлигига боғлиқ маълумот берсак, ўлканинг соғлиқни сақлаш тизими 2020-йили ўлкада эпидемия тарқалишига тайёр эмаслигини бўйича ҳукумат маълум хулосаларини чиқарди. Икки босқичда 11 мингдан ортиқ койко-фонднинг очилиши, ўлкада касалликни тарқалиши бўйича вазият ҳисобга олиниб, тиббиёт мутахассисларининг заҳираси ишга туширилиб, зарур ускуналар, ҳимоя воситалари билан таъминланади», — деди Новиков.

Вице-премьер 2021-йилнинг сентябридан бошлаб мактаб тиббиёти бўйича лойиҳани амалга ошириш кутилаётганини таъкидлади. Ўлка бўйича ҳар бир таълим даргоҳида тиббиёт кабинетлари ташкил қилиниб, жой-жойларда йил давомида ишлайдиган медперсонал тузиш режалаштирилмоқда.

Республика штабнинг маълуомтига кўра, 15-апрелга кўра ўлкада коронавирус юқтиришнинг 203 нги ҳолати аниқланган. Пандемия бошлангандан бери ўлкада коронавируснинг умумий 91 374 ҳолати қайд этилди. Пандемия оқибатида 1 544 бемор вафот этди.