Фарғонада уч мамлакатнинг чегарадош вилоятларининг етакчилари учрашади

166

Ўзбекистоннинг Фарғона шаҳрида 22 апрель куни Баткен, Соғди ва Фарғона вилоятларининг раҳбарлари учрашади. Учрашувга Баткен вилоятининг мухтор вакили Ўмурбек Суваналиев, Соғдининг ижройи ҳукуматининг раиси Ражоббой Ахмадзода бошчилигидаги делегация боради.

Тадбир давомида «Чегара ҳудудларини интеграциялаш — ривожланишнинг кафолати» номли форум бўлади. Шу асосида енгил саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоғида ҳамкорликка бағишланган B2B ва G2B форматидаги майдонча ташкил қилинади.

G2B — бизнесни қўллаш ва ривожлантириш мақсадида ижройи ҳукумати билан тижорий ташкилотларнинг онлайн режимда ўзаро ҳаракат қилиши учун дастурий-техник воситаларнинг йиғиндиси. B2B — Компания ёки компаниянинг бўлими ўз товарларини/хизматларини бошқа компанияларга сотиши.

Сафар давомида Қирғизистон билан Тожикистоннинг вакиллари вилоятнинг йирик енгил саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг фаолияти билан танишади ва Фарғона вилоятининг ишлаб чиқарувчиларини озиқ-овқат кўргазмасида қатнашади.

Бундан ташқари, уч вилоятнинг раҳбарлари чегарадош ҳудудларда муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо-сотиқ, иқтисод, маданий ва бошқа алоқаларни барқарорлаштириш бўйича сўзлашишади.

Муаллиф: Нурпейил Ашур қизи