Айзаданнинг ўлими. Ўш ва Бишкек шаҳарларида зўравонликка қарши митинг ўтади

329

Бугун 8-апрелда, Бишкек ва Ўш шаҳарларида қиз олиб қочишнинг қурбони бўлган Айзада Канатбекованинг ҳурматига зўравонликка қарши тинчлик митинги бўлади. Митинг тушки соат 12да Бишкекда ИИВ ва Ўш ШИИБ биноси олдида бўлади.

Кеча икки кун олдин ўғирланган Айзада Канатбекованинг жасади Аламудун туманидаги даладан топилган. Воқеа жамотчиликда резонанс яратиб, кўпчилик ИИВнинг раҳбари Улан Ниязбековни ва Бишкек ШИИБнинг раҳбари Бакит Матмусаевнинг истеъфосини талаб қилишмоқда.

Айзада қачон ва қандай ўғирланган?

Бишкекнинг Биринчи май туман ички ишлар бошқармасига 5-апрелда Айзада Канатбекованинг онаси ариза билан мурожаат қилган. Унда 27 ёшдаги қизини Медеров ва Тинистанов кўчаларининг кесилишида номаълум кишилар мажбурлаб оила қуриш учун «Хонда Цивик» машинасида ўғирлаб кетишганини ёзган. Она ўғирлаганларни топиб, чора кўришни талаб қилган.

Мазкур факт ЖУРга рўйхатга олиниб, «Одамни оила қуриш мақсадида ўғирлаш» моддаси билан судгача текширув иши очилган. Машина бўйича маълуомт ҳудудий бўлимларга ва ички ишлар органларининг бўлимларига юборилган.

Воқеа видео кузатув камерага тушиб қолган. Унда қизнинг ёнига номаълум киши келади, кейин яна икки одам қўшилиб уни мажбурлаб Honda русумидаги машинага солишади. Иккиси машинага ўтиради, қолган бири такси хизматининг чашкаси бор машинага ўтириб кетишади.

Қизнинг акаси 24.kg нашрига синглиси охирги марта алоқага 18:00да чиққанини, кейин алоқа узилганини маълум қилган. Бунгача унинг ҳаловатини 30 ёшли одам олганини билдирган.

Милиционерлар уни қандай излаган?

Қидирув ҳаракатлари натижасида машинанинг эгаси топилган. У Қораболта шаҳрининг турғуни бўлган. Бироқ у машинани бошқа одамга ижарага берганини айтган. Ижарага олган киши машинани акаси олиб киракашлик қилаётганини маълум қилган. Айзада Канатбековани мана шу киши бошқа фуқаролар билан бирга ўғирлагани аниқланган.

Ўша куни милиция томонидан «Хонда Цивик» машинаси «Ак-Өргө» учаксткасида ғарб томон ҳаракатланаётгани ҳақида маълумот олинган. Сосновка қишлоғига қўшимча милиция ходимлари қўйилиб, гумондорлар Чуй вилояти ва Бишкек шаҳри бўйича қидирила бошлаган.

5-апрель куни кечки соат 19:00 атрофида онаси қизи билан сўзлашгани маълум бўлган. Унда Канатбекова онасини тинчлантириб, уйга қайтишини айтган. Бироқ қизи келмаган. Канатбекованинг телефони онаси билан гаплашгандан кейин ўчирилган.

Маълумотга кўра, Канатбекова уни ўғирлаган киши бундан тўрт ой олдин танишган. Гувоҳларнинг айтишича, марҳум танишларига Канатбекова ҳақида кўп айтган ва унга уйланишни режалаштирган.

Милициядан қизни қидириш ишлари «бир дақиқа ҳам тўхтамаган» деб ишонтиришди.

Айзаданинг жасади қандай топилди?

Бишкек ШИИБдан Айзада Канатбекованинг жасади Аламудун туманидаги даладан топилганини билдиришти. Дастлабки маълумотлар бўйича уни ўғирлашда гумон қилинган киши билан қизнинг ўртасида жанжал бўлиб, гумондор Канатбековани бўғиб кейин ўзига пичоқ уриб ўлган.

Аламудун ТИИБига 7-апрелда Арашан ва Чокморов қишлоқларига яқин жойдаги даладан автомашина топилгани, унинг ичида аёл ва эркак кишининг жасади борлиги ҳақида маълумот тушган.

Воқеа бўлган жойга милиционерлар бориб, Honda Civic русумидаги машинани ва Канатбекова билан 30 ёшдаги одамнинг жасадини топишган.

«Маҳаллий чўпон бу машинани 5-6-апрелда кўрганини айтди, бироқ ботқоққа тиқилиб қолган деб ўйлаб, эътибор бермаган. 7-апрелда машинага яқин борганда аёлнинг ва эркак кишининг жасадини кўриб, зудлик билан милицияга хабар берган», — деб билдиришти Бишкек ШИИБдан.