Қирғизистонда декларация коррупцияга қарши курашишга ёрдам бермайди

451
Иллюстрация: Алина Печьёнкина

Марказий Осиё давлатлари орасидан биргина Қирғизистонда амалдорларнинг мулки ҳақидаги декларациялар ошкор қилинмайди. Бироқ коррупцияга қарши курашиш учун ишлаб чиқилган система қулай бошлаганига кўп бўлди. Ўлка учун жуда муҳим дейилган сайлов ўтувчи йилларда вазият янада ёмонлашди.

Қирғизистонни коронавирус эпидемияси қоплагандан кейин ҳукумат насияларни тўлаш бўйича муддатларни узайтириш имкониятини берган.

Бир неча ундан кейин ҳукумат фуқароларга яна бир мажбурий бажариш вақтини жилдирган, бироқ бундай енгиллик беришнинг сабаби анча шубҳали сезилган.

Барча фуқароларга солиқ декларацияларини, амалдорлар билан давлат ходимларига мулк ва активлар ҳақидаги декларацияларни топширишнинг белгиланган муддатини беш ойга узайтиришган. Йил сайин топширилувчи декларацияда давлат ходимларининг ва уларнинг яқин қариндошларининг даромади билан активлари ҳақидаги маълумотлар жамланган — бу декларация коррупцияга қарши курашни ва очиқликни таъминлаш учун керак. Бир ҳафтадан кейин яна бир қонунга киритилган тузатиш ҳужжатларни топшириш муддатини кейинга жилдирган: 2019 ва 2020 йилнинг активлари ҳақидаги декларация 2021 йилнинг ноябрь ойида эълон қилинади.

Демак, сайловчилар ўлканинг сиёсий турмушининг ўтиш даврида мамлакатни иши ҳақида муҳим маълумотлардан қуруқ қолишмоқда. Қирғизистон фуқаролари 2020 йилнинг октябрь ойида ўтган парламент сайлови натижасини тан олмаган. Одамлар норозилигини айтиб кўчага чиқиб, номзодларни овоз сотиб олишда айблашган. Натижада сайловнинг натижаси бекор қилинди, ҳукумат қулатилди, премьер-министр вазифасини тўнтариш вақтида турмадан чиққан популист-сиёсатчи Садир Жапаров бажара бошлади. Бу йил январь ойида шу одам давлат раҳбари бўлиб сайланди.

Олдиндаги сайловлар (шаҳар ва қишлоқ кенгашларининг депутатларини сайлаш 11 апрелда бўлади, парламент депутатлари ҳам бу йил сайланиши керак) Қирғизистоннинг халқига сиёсий эркини яна бир марта кўрсатишга имкон беради.

Бироқ декларациясиз сайловга қатнашаётган ҳозирги ёки аввалги амалдорнинг ноқонуний бойигани ёки шубҳали бойлиги билан компанияларини ва бошқа ноқонуний ишларини текшириш мумкин эмас.

«Жамоатчиликка, журналистларга оз бўлса ҳам маълумот йўқ», — дейди шу мавзуда ёзиб юрган Economist.kg. нашри директорининг ўринбосари Елизавета Умурзакова. — Бизни мана шу кичик маълумотдан ҳам қуруқ қолдиришди».

Марказий Осиёнинг барча давлатлари орасидан фақатгина Қирғизистонда амалдорларнинг декларациясидан қисман маълумотлар берилади. бироқ ҳозирга декларация топширишнинг муддатини узайтириш — бу фақат муаммоларнинг энг оддийи. Система эрта бузила бошлаган.

OCCRP ва «Клооп»нинг журналистлари катта лавозимларда ишлаган амалдорлар билан парламент депутатлари 2010 йилдан 2018 йилгача топширган мингдан ортиқ декларацияни танлаб, бир тенденцияни сезишди: декларацияда берилаётган, ёритилмаган маълумотлар камайгандан-камайиб, сифат томонидан ҳам ёмонлашмоқда. Бўлмаса халққа етган оз маълумотни ўзи шу. Бунинг устига ночор, эътиборсизлик оқибатида коррупцияга қарши курашнинг бу қуроли фақат формалликка айланиб қолган.

«Бизни амалдорлар қўрқадиган ҳеч нарса йўқ. Айрим декларацияларни кўриб — ҳушинг кетади, айримларида эса ҳатто квартира йўқ», — дейди Қирғизистондаги Transparency International ташкилотининг директори Айгул Акматжанова.

  • Система қаерда ишлайди?

Украинада коррупция масаласи унча муҳим эмас, бу ўлкада даромадлар ва активлар ҳақида декларация — амалдорлар устидан назорат қилишнинг энг муҳим воситаси ҳисобланади. 2014 йили Евромайдон воқеаларидан кейин фуқароларнинг ва халқаро ташкилотларнинг талаби билан мазкур система ишга туширилган Қирғизистондан фарқланиб, Украинада амалдорлар ҳақида игнасидан ичигача тўлиқ маълумот берилади.

«Декларация топшириш системаси нима учун керак? Биринчи навбатда фуқаролар номидан давлат функцияларни қандай бажаришаётгани, амалда халқ уларнинг қўлига берган ҳукуматдан фойдаланишда лоқайдлик бўляптими йўқми текшириш учун бу система ишлаши керак», — деб Антон Марчук, Украинанинг Коррупцияга қарши курашиш марказининг мутахассиси айтган.

«Украина, Қирғизистон каби Ўрта Осий мамлакатлари учун бундай системалар коррупцияга аралашган амалдорларни топишга ёрдам беради».

Биз Қирғизистон президентининг ва премьер-министрининг, шунингдек давлат солиқ хизматининг маъмурияти билан боғландик, бироқ улар изоҳ беринглар деган илтимосимизни инобатга олишмади.

«Нима учун?»

2005 йили киритилган декларациялаш системасининг жиддий камчилиги бор: 16 варақдан иборат ҳужжатнинг ичидан якунловчи маълумот бўлган қисмигина эълон қилинади.

Сўнгги ўн йилда унинг формати бир неча марта ўзгарган. Маълумотларнинг бир қисми йўқолиб, борларини эса тушуниш анча қийинлашган.

2010-2011 йиллари даромад ва активлар ҳақида умумий маълумотлар эълон қилинган, уларнинг орасида баҳоси ва сотиб олинган куни ҳам белгиланган, бироқ ўша активлар кўчмас мулкми ёки бошқа нарсами аниқ белгиланмаган. Формада насиялар ва қарзлари ҳақида маълумотлар ҳам бор.

2012 йилдан 2014 йилгача кўчмас мулк ва бошқа активлари алоҳида бўлиб кўрсатилувчи, бироқ уларнинг баҳоси ва олинган куни йўқолиб кетган. Шунингдек, насиялар ва қарзлари ҳақида маълумотларни олиб ташлашган.

2015-2016 йили харажатлар ҳақида қўшимча маълумот пайдо бўлган, бироқ 2017 йилдан бери фойдаланилаётган варақнинг охирги версиясида даромад манбалари бўлинган эмас. Декларацияда кўчмас мулкнинг майдонини кўрсатишда, энди «квадрат метр ёки гектар» деган умумий колонка пайдо бўлган. Агар декларациянинг эгаси ўлчов бирлигини кўрсатмаса, объектнинг ҳажмини аниқлаш мумкин эмас.

2017 йили парламент депутати Исхак Пирматов чиқасаси 390 минг АҚШ доллар бўлгани декларацияда белгиланган. У бу пулни қандай сарфлагани ҳақида маълумот йўқ. Йирик суммадаги пулни қаердан, қандай топгани ҳам номаълум, сабаби 2016 йилдан 2018 йилгача у йиллик даромадини 20 минг АҚШ доллари атрофида деб декларацияда кўрсатиб келган. Иллюстрация: Алина Печьёнкина

Давлат солиқ хизмати декларацияларни диққат билан текширувдан ўтказади деган ўйга келишингиз мумкин. Бироқ икки солиқчи бизга айтишганидай, бошидан декларациядаги умумий маълумотлар текширилади — 16 варақ ҳужжатнинг биттасигина текширилар экан. Қолган варақларни бирор бир тушунмовчилик бўлгандагина очишади.

«Солиқчилар ҳар бир варақни очиб ўтирмаслиги учун ҳаммага очиқ маълумотлар бор. Шу ердан барча маълумотлар олинади», — деб солиқ хизматининг матбуот котиби Эркин Сазиков билдирган.

Бунинг устига декларацияда ҳақиқатдан ҳам мулкнинг нархи кўрсатилган, бироқ уни мулк эгалари ўзлари кўрсатишади, солиқчилар эса буни рост-ёлғонлигини текшириб ўтирмайди. Шунингдек, солиқчилар амалдорларнинг чет давлатлардаги бойлиги ёки банк ҳисоблари бор-йўқлигини ҳам текширмайди. Муассасадан декларантларнинг қариндошларига тегишли мулкини текширишга ҳуқуқи йўқлигини билдиришди. Қирғиз амалдорлари пулини, бойлигини қариндошларига, яқинлари номига расмийлаштириш, бекитиш одатий ҳол.

Ортиқча саволлардан халос бўлиш учун қирғиз амалдорлари кўп вақтда бойлигини ёки даромадини яқинларига расмийлаштиришади. Одатда, бундай ишлар текширилмайди. Иллюстрация: Алина Печьёнкина

Энг асосийси, солиқ хизмати ва янги декларацияни олдинги йиллари топширилган декларация билан солиштирмайди. Нима учун шунчалик ночор назорат бўлмоқда деб Солиқларни ва тўловларни декларациялаш бошқармасининг етакчиси Акилбек Мамировга савол бердик.

«Буни нима кераги бор?» — деб жавоб берди у.

Бу жавоб журналистларни қониқтирган эмас, шундан сўнг улар бир неча расмий илтимоснома ёзишгандан кейин солиқ хизмати позициясини ўзгартирди. Назбек Сатинбеков Мамировнинг қўл остида ишлаган ва декларацияларни ишлаб чиқишга масъул солиқ ходимлари кейинчалик ҳужжатнинг 16 варағининг ҳаммаси текширилади деб билдирган.

Элликка яқин яширин компания

Яна бир муҳим масала — танланма муносабат.

Аниқ мисол — декларация тўлдиришда бойлигининг ярмидан кўпини яшириб қўйган, парламент депутати Кубаничбек Жумалиев. У бир неча кўчмас мулкини ва автомашинасини кўрсатиб, ўзи ва аёли эгалик қилган 45 компанияни яшириб қўйган.

2019 йили бу ҳақда Елизавета Умурзакова ёзган. Унда Economist.kg нашрида ишлар эди. Умурзакова компанияларни Қирғизистоннинг корпоратив реестридан топган, бироқ улар ҳақида маълумотни Жумалиевнинг декларациясидан тополмаган.

Жумалиев ўзи ва аёли эгалик қилади дейилган 45 компанияни декларацияда кўрсатмаган. Иллюстрация: Алина Печьёнкина

Солиқ хизмати қонунбузарликни аниқлаб, Бош прокуратурага маълумот берганмиз деб жон койитишади. Бироқ ҳукумат бу масалага Economist.kg нашрида берилган мақоладан кейин эътибор берган. Молия полицияси Жумалиевга нисбатан «ноқонуний бойиш» ва «мансабдор шахсларнинг ноқонуний тадбиркорликка аралашиши» факти бўйича текширув бошлаган, бироқ кейин финпол тарқатилди, Жумалиевнинг иши нима бўлгани номаълум. (Февралнинг бошида Жумалиев бошқа иш асосида лавозимдан фойдаланишда айбланиб қўлга олинган. У изоҳ беришдан бош тортган).

Жумалиев — бойлигини яширган депутатларнинг бири холос. Солиқ хизматидан 2019 йили парламент депутатларини ўтган йилга берган декларацияси сабаб Бош прокуратурага 79 шикоят жўнатганини билдиришди — бу бутун депутатларнинг учдан иккиси. Шунга қарамай, ҳеч ким жазоланган эмас, солиқ хизмати эса қонун бузганларни номини айтмаган, қонун бўйича очиқ айтиши керак.


Бош прокуратура бундай ҳолларда депутатларни текшира олмаслигини айтишди, сабаби қонунда рухсат берувчи пункт қаралган эмас.

Бироқ оддий ходимлар учун қоидалар умуман бошқача. Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 58 минг одамнинг орасидан 2019 йили декларация топширганларнинг 3000дан ортиғи санкцияга учраган.


2018 йили парламент депутати Камчибек Жолдошбаев декларацияга квартирасини киритган. Унинг компания орқали ўзига тегишли бўлган пальма ва бассейни бор саройи эсидан чиқиб кетгандай. У изоҳ бериш бўйича илтимосга жавоб бермаган. Иллюстрация: Алина Печьёнкина

Мол-жониворлар — қонундаги бўлиқ

Эълон қилинган декларацияларнинг анализи энг машҳур актив — мол-жониворга боғлиқ муаммони очиқлади.

2018 йили парламентнинг 41 собиқ ва амалдаги депутати ва ўша вақтдаги президент умумий суммаси 3,2 млн АҚШ долларини ташкил қилган ҳайвонларни декларацияга ёзишган. Бундаги муаммоли масала — ҳайвонлар борлигини текшириш жуда қийин. Шунингдек, бу амалдорларнинг кўпида фермаси ҳам, ери ҳам, қишлоқда уйи ҳам йўқлиги шубҳа яратади. Бунинг устига қанча бош моли борлигини аниқ ёзиш зарур эмас — уларни фақат нархи кўрсатилади, нархни ҳам декларантларнинг ўзлари белгилашади.

Қандай йўл билан топилгани номаълум бўлган пулларни легаллаштириш учун бу актив қонундаги энг яхши бўшлиқ бўлиб беради.

Масалан, декларациялардаги маълумотлар бўйича, депутат Акилбек Жамангуловнинг даромади 2015 йилдан 2018 йилгача камайган, бироқ 2017 йили — давлат хизматида охирги йил ишлаган — у кутилмаганда умумий суммаси унинг йиллик даромадидан ошган ҳайвонларни декларациясига кўрсатган.

Актив қатори ҳайвонларни топиш жуда қийин, шу сабаб депутатларнинг кўпи уюр-уюр ҳайвони борлигини декларацияда кўрсатишади, бироқ уларнинг ҳаётини ҳисобга олганда буни рост-ёлғонлигини тасаввур қилиш оғир. Иллюстрация: Алина Печьёнкина

Бразилиянинг айрим ҳудудларида қишлоқ хўжалиги иқтисоднинг асоси ҳисобланади. Бу ўлкада коррупция, пулни қонунийлаштириш ва товламачилик бўйича жуда кўп ҳолатлар ошкор қилиниб, уларнинг ҳаммасида жониворлар жавобгарликдан қочишнинг бир қуроли қатори қўлланилгани маълум бўлган. Шу сабаб 2012 йили ҳукумат бу тармоқда пулларни легаллаштиришга қарши курашиш учун айрим янги қоидаларни киритган. Қирғизистонда бундай қоидалар киритилмаган. Transparency International ташкилотининг Бразилиядаги консультанти Дарио Кардосо таъсирли амалдорлар пулини яшириш учун ҳайвонлардан фойдаланишини айтди. Шу усулдан гиёҳванд моддаларини сотишда ва ноқонуний қишлоқ хўжалиги ишларини юритишда фойдаланишган.

«Жазолаш тизими йўқ»

Ҳукуматдагилар система ишламаслигини билишади.

2020 йилнинг июнь ойида парламентда ўзгартиришлар киритилган қонун лойиҳаси таклиф қилинган. Бунга «сиёсий ва барқарор коррупцияга» ва «давлат ва муниципал ходимларнинг даромадига солиштирганда мос келмаган чиқимларига» бўлган хавотир сабаб бўлган.

Давлат ходимлари ноқонуний даромадини яширишга ва солиқдан қочишга ҳаракат ҳаракат қилиб, активларини яқин қариндошлари ва бошқа ўртачилар номига расмийлаштиргани ҳақида мазкур ҳужжат ёзилиб турибди. Шунингдек, давлат ходимлари сотиб олган, фойдаланган ва сотган мулкни фош қилган журналистларнинг иши ҳам бу ҳужжатда кўрсатилган.

Бироқ яқинда ўлкада бўлган инқилоб ва ҳукумат алмашишидан кейин қонун лойиҳасининг тақдири қандай бўлиши номаълум. Халқ вакиллари халққа ҳисоб бериши керак деганларнинг айримлари янги парламент қонун лойиҳасини қўллаган тақдирда ҳам жиддий ўзгаришлар бўлмайди деб ҳисоблашади.

«Агар сен декларацияни нотўғри тўлдирсанг ёки бирор бир маълумотни нотўғри ёзсанг ҳам бизда жазолаш системаси йўқ», — деб билдирган Transparency International ташкилотининг Қирғизистондаги вакили Айгул Акматжанова. — Агар жазолаш системаси ночор ишласа, таъсирли механизм ҳақида қандай гапирамиз?»

Активлар ҳақидаги декларацияга кўра, Ўш вилоятининг Қорасув тумани ҳокими Тилек Матраимовнинг 2016 йилдан 2017 йилгача бўлган даромади тушунарсиз сабаб билан тўрт марта кўпайиб кетган. Кейинги йили у яна 50%га кўп пул топа бошлаган. Февраль ойида акаси — божхона хизматининг собиқ ходими Райимбек Матраимов коррупция ишларини қилганини тан олган. Райимбек Матраимовнинг номи OCCRP, «Клооп» ва «Азаттык» олиб борган суриштирувларда тилга олинган. Иллюстрация: Алина Печьёнкина