Бишкек шаҳрида икки кун олдин ўғирланган 27 ёшдаги Айзада Канатбекованинг жасади Аламудун туманидаги даладан топилди. Бишкек ШИИБининг дастлабки маълумотлар бўйича, уни ўғирлашда гумон қилинган киши қизни бўғиб, кейин ўзига пичоқ сайиб ўлганини билдиришди.
Аламудун ТИИБига 7-апрелда Арашан ва Чокморов қишлоқларига яқин жойдаги даладан автомашина топилгани, унинг ичида аёл ва эркакнинг жасади ётгани ҳақида маълумот тушган.
Воқеа бўлган жойга милиционерлар бориб, Honda Civic русумидаги машинани ва Канатбекова билан 30 ёшдаги одамнинг жасадини топишган.
Бишкек шаҳрининг Медеров ва Тинистанов кўчаларининг кесилишида 5-апрелда тонгги соат 7:00лар атрофида 1994-йилги қиз ўғирланган. Бу ҳақда Биринчи май туман ички ишлар бошқармаси хабар қилиб, қиз қидирилаётганини билдиришган.
Воқеа видео кузатув камерага тушиб қолган. Унда қизнинг ёнига номаълум киши келади, кейин яна икки одам қўшилиб уни мажбурлаб Honda русумидаги машинага солишади. Иккиси машинага ўтиради, қолган бири такси хизматининг чашкаси бор машинага ўтириб кетишади.
Қизнинг акаси 24.kg нашрига синглиси охирги марта алоқага 18:00да чиққанини, кейин алоқа узилганини маълум қилган. Бунгача унинг ҳаловатини 30 ёшли одам олганини билдирган.
Мазкур факт бўйича «Одамни оила қуриш мақсадида ўғирлаш» моддаси бўйича судгача текширув иши очилган эди.
Статистикага кўра, Қирғизистондаги ҳар бир 17-қиз эркига қарши олиб қочилган. Икки йил олдин олиб қочилган Бурулай Турдали қизи вафот этган. Унинг ўлимида мажбурлаб оила қуришни истаган Марс Бўдўшўв айбдор деб топилган. У суднинг қарори билан 20 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Жиноят кодексида мажбурлаб никоҳ ўқитиш учун одам ўғирлаш жинояти учун 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилинади. Вояга етмаганларни олиб қочганлар 7,5 йилдан 10 йилгача судланади ва 200 минг жарима тўлайди.