Қирғизистонда коронавируснинг 222 янги ҳолати қайд этилди — унинг 183 ҳолати Бишкекда

295

Республика штаб 8-апрелда ўлкада коронавируснинг 222 янги ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида 12 нафар тиббиёт ходими бор.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 183 (саккиз ходим);
  • Чуй вилоятида — 24 (уч ходим);
  • Иссиқкўлда — 4;
  • Жалолобод вилоятида — 4;
  • Ўш шаҳрида — 4 (бир ходим);
  • Норин вилоятида — 2;
  • Баткен вилоятида — 1.

Шунингдек ўтган суткада 111 бемор соғайди. Бишкек шаҳрида — 69, Чуй вилоятида — 33, Иссиқкўл вилоятида беш, Жалолобод вилоятида уч ва Ўш шаҳрида бир киши касалликдан соғайди.

Бундан ташқари, COVID-19дан Бишкек шаҳрида уч ва Чуй вилоятида бир бемор вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 89 660га етди — уларнинг орасида 4 294 тиббиёт ходими бор. Касалликдан 85 607 бемор соғайиб, 1 516 киши вафот этди.

Бугунги кунда 712 бемор касалхоналарда даволанишмоқда  — уларнинг 24 ўта оғир аҳволда. Бундан ташқари, 870 киши уй шароитида даволанмоқда.