Қирғизистонда COVID-19 юқтирган икки бемор вафот этиб, вирус яна 124 кишида аниқланди

306

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 6 апрель ҳолатига кўра Қирғизистонда COVID-19 билан касалланган икки нафар бемор вафот этган. Ўлим ҳолати Бишкек ва Чуй вилоятида қайд этилган.

Вазирлик маълумотларига кўра, Қирғизистонда пандемия даври мобайнида коронавирус юқтирган жами 1509 нафар киши вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек, охирги суткада 124 нафар кишида COVID-19 тасдиқланганлигини айтди.

  • Бишкек - 77;
  • Чуй вилояти - 43;
  • Ўш вилояти - 1;
  • Норин вилояти - 3.

Қолган ҳудудларда янги ҳолат қайд этилмаган. Вазирлик маълумотларига кўра, пандемиянинг умумий даврида мамлакатда 89 277 нафар коронавирус инфекцияси аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек, бир кунда 117 нафар бемор соғайиб кетгани ва касалхоналардан чиқарилганлигини маълум қилди. Бутун мамлакат бўйлаб пандемия даврида 85388 нафар бемор касалхонадан чиқарилди.

Шунингдек, шифокорлар орасида COVID-19 инфекциясининг бешта янги ҳолати аниқланди. Уч ҳолат Чуй вилоятида, иккита ҳолат Бишкекда қайд этилган. Пандемия даврида коронавирус 4274 нафар соғлиқни сақлаш ходимларида тасдиқланган, уларнинг 4211 нафари соғайган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 6 апрель ҳолатига кўра 662 нафар бемор Қирғизистондаги касалхоналарда даволанмоқда, улардан 25 нафарининг аҳволи оғир. Бундан ташқари, яна 663 нафар киши амбулатория шароитида даволанмоқда.