Қорасув: Турғунлар Кампир-Обод сув омборининг этагидан Ўзбекистонга 50 гектар ер беришга қарши

763
Кампир-Обод. Сурат: Тойчубек Артик уулу / Kloop.kg

Суриштирувчи журналист Идирис Исаков 3 апрелда Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги Савай қишлоқ ҳукуматининг 50га яқин турғуни билан Кампиробод сув омборида учрашди. Интимак қишлоғининг яшовчилари Кампиробод сув омборининг четида жойлашган 50 гектар ерни Ўзбекистонга берилишига қарши эканликларини билдиришди.

МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиев 30 мартда Ўзган туманида турғунлар билан учрашувда Кампиробод сув омборининг плотина бошидан 50 гектар ер Ўзбекистонга берилганини, бунинг ўрнига Қирғизистон бошқа ҳудуддан ер олганини айтган.

Маҳаллий яшовчилар қўшни давлатга берилади дейилган 50 гектар ернинг стратегик аҳамияти катта деб ҳисоблашади. Уларнинг айтишича, ер берилса Қирғизистон сувнинг «ричагини олдириб», унга эгалик қилолмайди. Сабаби бу ерда плотинанинг бир учи жойлашган.

Исаков яшовчилар билан бўлган учрашувда олинган видеони ютуб каналига жойлади. «Клооп» турғунларнинг фикрларини ва талабларини баён қилади.

«Ташиев бизнинг фикримизни инобатга олмай ерни берганидан норозимиз»

Махсус хизматнинг раиси Камчибек Ташиев ўзбек томон олдин Кампиробод сув омборининг атрофидан 100 гектар ер сўраганини айтган. Бироқ сув омборида чегара заставаси жойлашгани сабаб, 50 гектар ерни бериш бўйича қарорни имзолаган.

«Биз бу ерни [Кампиробод сув омборининг атрофини қўли билан кўрсатиб — ред.] берилишига қаршимиз. Ташиевни ҳурмат қиламиз, бироқ маҳаллий турғунларнинг фикрларини ҳисобга олмай, ерни берганидан норозимиз. Ота-боболаримизнинг ерини невара-чеваларга ўтказиб беришмиз керак», — дейди йиғилганларнинг бири Мамат Жолдошов.

Яна бир турғун Фархад Абиловнинг айтишича, Ўзбекистон сўраётган ҳудуднинг ичида қирғиз томонга тегишли асфальт йўл бор. Унинг фикрича, қўшни давлат йўлни «сув омборини таъмирлаш учун керак» деган «баҳона» билан сўрашмоқда. Бироқ қўшни давлат йўлга мухтож эмас, сабаби плотинанинг усти билан ўтувчи Ўзбекистонга тегишли йўл бор дейди.

«Плотинадан бу томони Қирғизистонга қарайди. Ўзингиз кўриб турганингиздай бу ер баланд, «вишка» деб қўямиз, бу ерга чиққанда ҳаммаёқ кўринади. Агар биз бу томонни олдириб қўядиган бўлсак, Ўзбекистон Кампиробод сув омборини, сув турган чашмани, бу томондан сувнинг ричагларини ҳам тўлиқ назорат қилиш имконига эга бўлади», — дейди Абилов.

Бундан ташқари, Абилов талаш бўлган 50 гектар ерни Ўзбекистоннинг бошқа ери билан алмашишга қарши эканлигини қўшимча қилди.

Ташиев сувнинг миқдори туширилгандан кейин бўш қолган жойлар Қирғизистонга ўтишини айтган. Абиловнинг айтишича, бу ерларни қирғиз томонга ўтишидан фойда йўқ.

Шунингдек, маҳаллий турғунлар Қирғизистон билан Ўзбекистонни ажратиб турган Шаркан-Сой канали ҳам тўлиқ Ўзбекистонга ўтиб кетиши мумкин деб хавотирда. Сабаби яшовчилар каналдан мол суғориб, қўшни давлатга ўтади деган ҳудуддан яйлов қатори фойдаланишади.

«Шаркан-Сойнинг бу томонидан мол боқиб юрганлар [қўли билан кўрсатиб — ред.] менинг болаларим, мана шу бўйича қолиши керак. Ўзбек томон ҳеч қачон бу томонга қараб ўтмаслиги керак. Агар каналнинг еридан бир қарич ер берадиган бўлсак, унда улар жилиб-жилиб охири улаш ерларни ҳам олишади», — деб куюнди Абилов.

«Чегара учун яшаяпмиз»

Интимак қишлоғининг турғуни Санжар Эргешовнинг уйи чегарага яқин жойлашган. У қишлоқда 80 йилдан бери яшашини айтади.

«Биз шу чегара деб турибмиз, сабаби бизда деҳқончилик ҳам бўлмайди. 1000га яқин оила чегара учун яшаяпмиз», — дейди Эргешов.

Ўзбекистонда икки давлат томонидан қабул қилинган қарорларни парламент ратификация қилиши керак. Шундан сўнг президент Садир Жапаровга имзо учун юборилади.

Йиғилганлар Ташиевга мурожаат қилиб, қарорни ортга қайтаришни талаб қилишди. Шунингдек, депутатлар қарорни тасдиқламайди деб ишонишларини таъкидлашди.

Журналист Исаковнинг «агар депутатлар қарорни қўллашса, унда сизлар томондан қандай ҳаракатлар бўлади?» деган саволига, «ер бергунча жон бер дейди» деган жавоб қайтаришди.

«Агар депутатлар берадиган бўлса, унда биз тинч турмаймиз, унда урушишга тўғри келади. Ер бергунча жон бер дейди. Мен 60га чиқдим, энди мен умуман ер бермайман. Ҳукумат берса ҳам мен бермайман. Биз чорвачилик билан шуғулланамиз. Ҳозир шу яйловни беришмоқчи. 5 сотих ер ололмасак, булар 50 гектар ерни беришяпти», — дейди йиғилганларнинг бири.

«50 гектар ернинг чегаралари аниқланмаган»

«Кадастр» давлат муассасасининг Қорасув филиалининг директори Руслан Шерматовнинг айтишича, СССР вақтида қилинган асфальт йўл Ўзбекистонга берилмайди. Шунингдек, демаркация ишлари тугагунча бирор бир ерни берди деб айтиш тўғри эмас.

Бундан ташқари, у Қирғизистон билан Ўзбекистон бир қанча аниқланмаган ҳудудлар бўйича сўзлашувларни [Кампиробод сув омбори, Таша-Кор қишлоғи, Ўрта-тўқай сув омбори ва бошқалар] бир қарорга киритиб қўл қўйилгани сабаб уни бузиб бўлмайди.

«Ҳар бир мамлакатнинг ўз манфаати ва фойдаси бўлмаса бир ерни шунчаки бермайди. Қайсидир ердан позициямизни олдираётгандирмиз, қаердан бир биз олаётгандирмиз, шу сабаб мазкур масалани умумий қараш керак. Давлат учун қандай жойда келаётгани бўйича фикрларга чақираман», — деб тушунтирди Шерматов.

Қорасув туман маъмуриятининг бўлим раҳбари Дениз Назаралиев 50 гектар ернинг чегараларини аниқлашда турғунларнинг фикри ҳам инобатга олинади деб ишонтирди.

«Госкартографиядан келиб чегаралар аниқлангандан кейин қайси ер берилиши ҳал бўлади дейишяпти. Бироқ биз маҳаллийларнинг талабини тинглаб, қарор қилиб, ҳукуматга етказамиз. Чегаралар аниқланаётганда ҳам яшовчиларни йиғиб, ҳаммасини кўрсатиб кейин белгиланади», — деди Назаралиев.

Бунга қадар МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиев матбуот анжумани ўтказиб, қирғиз-ўзбек чегараси тўлиқ ҳал бўлишини билдирган. Ташиев бошчилигидаги ҳукумат делегацияси 24-25 мартда Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида чегарани аниқлаш учун сўзлашувларни олиб борган.