Ҳукумат яна 188 минг кишини эмлаш учун Россиянинг «Спутник V» вакцинасини сотиб олади

242

Биринчи вице-премьер-министр Артем Новиков Россиянинг «Спутник V» вакцинасини сотиб олиш учун қўшимча маблағ ажратиш топшириғини берди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирининг ўринбосари Улук-Бек Бектурганов 6 апрелда билдирди.

«Ҳозирда 118 минг кишини эмлашга русларнинг «Спутник V” вакцинасини сотиб олиш учун қўшимча маблағлар ажратиш ҳақида буйруқ тайёрланмоқда», — деди Бектурганов.

Бунгача соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазири Алимкадир Бейшеналиев «Спутник V» вакцинасини сотиб олишга 215 млн сом ажратилишини билдирган. Бейшеналиевнинг айтишича, «Спутник V» вакцинасининг бир дозаси ўрта ҳисоб билан 8-10 доллар туради.

«Улар май-июнь ойларида кетиши кутилмоқда. Завод улгурмаяпти. Сотиб олган вакцина тезроқ келади. Миллий дастурга кўра, бизнинг турғунлар уни бепул олишади», — деди Бейшеналиев.

Вакцинанинг 500 минг дозаси бепул берилиши айтилган. Шунингдек Бейшеналиев вакцинани сотиб олишга чет ўлкада яшаган тадбиркор ҳамюртлар ёрдам беришини айтган.

Қирғизистонда COVID-19га қарши эмлашнинг биринчи босқичи 29 мартда бошланган. Биринчи босқичда Хитойнинг SinoPharm вакцинаси қилина бошлаган. Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлкага мазкур вакцинанинг 150 минг дозаси бепул келганини билдирган.

Вакцина 75 минг кишига етиши керак, сабаби бу препарат оралиғи 25-28 кун ичида икки марта қилинади.

Биринчи босқичда тиббиёт, билим бериш, ҳуқуқ тартибот органларининг вакилларини эмлаш режалаштирилмоқда. Иккинчи босқичда вакцина сурункали касаллиги бор одамларга, аҳолининг ижтимоий томондан кам таъминланган қатламларига, бундан ташқари 60 ёшдан катта одамларга қилинади. Фуқароларнинг қолган қисмини эмлаш учинчи босқичида олиб борилади. Бугунги кунда 644 киши эмланди.