ССВ эпидемик вазият кучайиб бораётганини билдирди — Бишкек «қизил зона» деб топилди

287

6 апрелда ўтган брифингда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирининг ўринбосари Улук-Бек Бектурганов ўлкадаги эпидемиологик ҳолат ҳақида маълумот берди.

Бектурганов COVID-19 юқтирганларнинг сони ортаётгани сабаб Бишкек «қизил», Чуй вилояти «сариқ» зонага кирганини билдирди. Қолган 6 вилоят ҳозирча «яшил» зонада.

* «яшил» зона

1)репродуктив сон** 1дан кам бўлганда ва ҳафтасига 100 мингдан 40 одам касалликка чалинса;

2) репродуктив сон** 1дан кўп бўлганда ва ҳафтасига 100 мингдан 20 одам касалликка чалинса;

«сариқ» зона

1) репродуктив сон** 1дан кам бўлганда ва ҳафтасига 40дан 80гача бемор аниқланса;

2) репродуктив сон** 1дан кўп бўлганда ва 100 мингнинг ичидан 20дан 50гача касалликка чалинса;

«қизил» ҳудуд

1) репродуктив сон** 1дан кам бўлганда ва ҳафтасига 100 мингдан 80дан ортиқ касалликка чалинса;

2) репродуктив сон** 1дан кўп бўлганда ва ҳафтасига 100 мингдан 50дан кўп касал аниқланса.

** Репродуктив сон — бир одам касаллик юқтирадиганларнинг сони.

«Асосан касаллик кучайиб кетишининг бир қанча сабаблари бор, уларга ниқоб кийиш режимини сақламаслик, оммавий маданий тадбирларни ташкил қилиш, одамлар кўп йиғилган жойларда масофани сақланмаслик киради. Одамларни ўз аҳволини тўғри баҳоламаслиги, хавфсизлик қоидаларига бефарқ муносабатда бўлиш ҳам катта таъсир қилади», — деб таъкидлади у.

Вазирнинг ўринбосари ўлкада COVID-19ни қайта юқтиришнинг расмий рўйхатга олишлари йўқлигини айтди.

«Бу масала билан кўплар мурожаат қилишмоқда, ёзда коронавирус билан оғриганлар кузда ҳам оғришмоқда. Бу узоққа чўзилган, сурункали процесс», — деди у.

Шунингдек, Бектурганов карантин киритиш масаласини маҳаллий штаблар жойлардаги эпидемик ҳолатга қараб ҳал қилишларини таъкидлади.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятидаги эпидемик ҳолат сабаб 6 апрелдан бошлаб қўшимча койкалар тайёрланаётганини ҳам билдирди.

Унга кўра, Миллий госпиталда 110 койка тайёрланса, улардан 10 койка жонлантириш бўлимида. Чуй вилоят бирлашган касалхонасида 55 койка бўлса, улардан 5 койка COVID-19 юқтирганларни жонлантириш учун тайёрланган.

Қирғизистондаги эпидемик ҳолат

Ҳукумат коронавирус инфекциясининг учинчи тўлқини келмоқда деб бир неча марта билдирган. Кун сайин тиббиёт ходимлари COVID-19 юқтиришнинг 100лаган ҳолатларини аниқлашмоқда. Одатда, касаллик юқтирганларнинг кўпчилиги Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятида бўлмоқда.

20 мартда Республика штабнинг йиғинида биринчи вице-премьер-министр Артём Новиков барча даражадаги тиббий муассасалар COVID-19 касаллигига чалинган беморлар сони кўпайишига тайёр бўлиши керак деб билдирган.

«Вазият кескинлашса, барча куч ва воситаларнинг ишлаш алгоритми тайёр бўлиши керак. 1 апрелда соғлиқни сақлаш тармоғининг барча муассасалари кислород бериш тизимига қўшилиши керак, олис ва ярим стационар тиббий муассасалар кислород концентраторлари билан таъминланиши зарур», — деган у.

27 мартда Новиков Республика штабнинг йиғинида ҳозирча ўлкада чеклов чоралари кўрилмаслигини, бироқ жамоат жойларида санитар нормалар кучайтирилишини хабар қилинган.

Бишкек мэрияси 1 апрелдан бошлаб шаҳарнинг барча савдо марказларида кўнгилочар ўйин майдонларини икки ҳафтага ёпиб, болалар учун ўйин майдонлари ишини тўхтатишга қарор қилган. Шунингдек, мэрия 6, 7, 8 ва 10-синфлар ўқувчиларини 1 апрелдан бошлаб офлайн ўқишга юбормаслик қарорини қабул қилган.

Бундан ташқари, шаҳар муниципалитетининг вакиллари кун сайин эрталаб бирифинг ўтказиб, шаҳардаги эпидемиологик ҳолат ҳақида маълумот беришмоқда.

6 апрелда Бишкекнинг вице-мэри Айжан Чинибаева шаҳарликлардан ниқоб тақмаган одамлар кўп йиғилган жойларни аниқлаб, мэриянинг ходимларига маълум қилишни сўради. У муниципалитет чора кўради деб ваъда берди.