Суд Фарид Ниязовни 10-июнга қадар тергов қамоғида қолдирди

354

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 5 апрелда президент аппаратининг собиқ етакчиси Фарид Ниязовни 10 июнгача №1 тергов изоляторида қолдирди. Ниязов Бишкек шаҳридаги Ала-Тоо майдонида 9 октябрда бўлган тартибсизликларни уюштиришда гумон қилмоқда.

«Бахтга қарши тергов судьяси бу сафар ҳам [Фарид Ниязовнинг] эҳтиёт чораси муддатини узайтирди. Мен бу қарор асоссиз қабул қилинди деб ҳисоблайман. Сабаби айбловчи томон у [Ниязов] озодликда юриб тергов органларидан қочиб, уларга тўсқинлик қилиб ёки бошқа жиноятларга қўл уришини исботлаган сабабларни келтира олган йўқ», — деди Ниязовнинг адвокати Замир Жоошев.

Шунингдек адвокат Миллий кардиология ва терапия марказининг шифокорлари 3 мартда Ниязовга учинчи даражадаги гипертония ташхисини қўйишганини қўшимча қилди. Жоошевнинг айтишича, бу оғир касалликлар турига киради ва бундай ташхис билан гумондорлар тергов қамоғидан чиқарилиши керак.

9 октябрдаги тартибсизлик

4 октябрда ўтган сайловнинг натижалари эълон қилингандан кейин 5 октябрда фуқаролар марказий Ала-Тоо майдонига митингга чиқиб, норозилик билдиришган. Шу куни тунда митингчилар билан ҳуқуқ тартибот органи ходимлари ўртасида тўқнашув бўлиб, натижада Оқ уй босиб олинган.

Митингчилар колониядан айрим сиёсатчиларни бўшатишган, уларнинг орасида амалдаги президент Садир Жапаров, собиқ президент Алмазбек Атамбаев, собиқ премьер Сапар Исаков ҳам бўлган. Кейинчалик айрим озоди қилинган сиёсатчилар 9 октябрда Бишкекда ўтган митингга қатнашишган.

Шунда норозилик акцияси муштлашув билан тугаб, Садир Жапаровнинг тарафдорлари Ўмурбек Бабанов, Алмазбек Атамбаев ва «УЖГга қарши» тинчлик митингининг иштирокчиларига ҳужум қилиб, натижада етти киши жабрланган.

Уларнинг орасидан бошидан яраланган ёш сиёсатчи Тилек Токтогазиев ва Темир Сариевнинг тан соқчиси ҳам бор. Собиқ президент Алмазбек Атамбаев номаълум одам унинг автомашинасига ўқ отганини билдирган — инцидент камерага тушиб қолган.

Эртаси куни, аниқроғи 10 октябрда, оммавий тартибсизликлар факти бўйича судгача текширув асосида Атамбаев ва унинг тарафдорлари қўлга олинган. Уларнинг орасида Фарид Ниязов ҳам бор.