Сегизбаев 25-майга қадар қамоқда қолдирилди

334

Бишкек шаҳар суди МХДҚнинг собиқ раҳбари Абдил Сегизбаевни қамоқда қолдирди. Бу ҳақда Сегизбаевнинг адвокати Кантемир Турдалиев 5 апрель куни билдирди.

Шаҳар суди Биринчи май туман судининг 19 мартдаги қарорини кучида қолдирди.

«Абдил Сегизбаев 25 майгача қамоқда қолди. Мен уни ТИЗОда сақлашга ҳеч қандай асос йўқ деб ҳисоблайман. У ҳеч қаерга қочиб кетмайди, бола-чақаси бор, доимий яшаш жойи бор», — деди Сегизбаевнинг адвокати Кантемир Турдалиев.

Президентликка олдинги номзоднинг аёли Айнура Сегизбаева суднинг қарорини «ноқонуний ҳаракат» деб атади. У бундай қарор — «Бакиевларнинг буйруғини бажариш, уларнинг ҳақиқий юзини фош қилгани учун ўч олиш, реваншизм ва ноқулай рақибларни йўқ қилиш» деб ҳисоблайди.

«25 январда Абдил Сегизбаев «Белизгейт» иши бўйича ушланган. Унда адвокат Кантемир Турдалиевнинг билдируви бўйича жиноят белгилари умуман йўқ. Бу иш фуқаролик судида қаралиши керак!», — деб ёзган Сегизбаева.

Сегизбаев аёлининг айтишича, Сегизбаев хавфсизлик қўмитасини бошқарган вақтда «Мегаком» уяли алоқа компаниясининг фаолиятидаги коррупция схемаларни аниқлаган.

«Белиздан келган траст ҳужжатлар 2011-2012 йиллари «Мегаком»ни сотиш ҳаракати бўлган фактларни тасдиқлаган. Нима учун 100%и эмас, 49% миллийлаштирилгани ҳақидаги масалани ҳам шу Абдил Сегизбаев кўтарган», — деб таъкидлади у.

Айнура Сегизбаева куёвида собиқ депутат Алмамбет Шикмаматов юстиция вазири бўлган вақтда «ўзининг буйруғи билан «Мегаком»нинг активларини Сергей Сукало (Максим Бакиевнинг яқин одами) исмли фуқарога расмийлаштирганини» исботловчи ҳужжатлар борлигини билдирди.

Шунингдек, у сайлов жараёни вақтида Абдил Сегизбаев КТРК каналидаги жонли эфирдаги дебатда Садир Жапаровга бир нечата савол берганини эсга солди. Унда Жапаровнинг «Ысык-Көл Инвестбанк»га қандай алоқаси борлиги ҳақида ҳам савол берган эди.

Унинг фикрича, Сегизбаев «Жапаров доим қочқин президент Бакиевнинг энг яқин одами бўлганини исботлаган».

Сегизбаев нимада айбланмоқда?

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Абдил Сегизбаев 25 январда «Лавозимидан фойдаланиш» моддаси бўйича собиқ депутат Алмамбет Шикмаматов «ва бошқа одамларнинг» аризаси асосида ушланган.

Улар Абдил Сегизбаев МХДҚнинг етакчиси бўлганда ноқонуний ишларга аралашган деб билдиришган. Унинг ичида «Белизгейт» иши бўйича лавозимидан фойдаланган деб маълум қилишган.

* 2016 йили Сегизбаев МХДҚни бошқарган вақтда президент Алмазбек Атамбаев таклиф қилган Конституцияга тузатишларга қарши чиққан «Ата Мекен» партиясининг депутатлари Ўмурбек Текебаев, Аида Салянова ва Алмамбект Шикмаматов «Мегаком» алоқа операторининг акцияларига эгалик қилишганини билдирган. Сегизбаев далил қатори Белиз давлатидан олинган ҳужжатларни кўрсатган. Бу воқеа тарихга «Белизгейт» воқеаси қатори кирган. Депутатлар ҳужжатларни «жуда қўпол қалбакилаштириш» деб аташиб, Сегизбаевни судга беришган, бироқ мағлуб бўлишган. Сегизбаевнинг ўрнига МХДҚнинг раҳбарлигига Идрис Кадиркулов келган кейин Белиздаги ҳужжатлар махсус хизматга келмагани маълум бўлган

Сегизбаев қўлга олингандан кейин бош прокурор Курманкул Зулушев МХДҚнинг собиқ етакчисига нисбатан олти жиноий иш бўйича тергов ҳаракатлари бораётганини билдирган.

Зулушев қайси жиноий ишлар эканлигига тўхталган эмас, фақат бир ишга боғлиқ собиқ бош прокурор Индира Жолдубаева сўроққа олинганини қўшимча қилган. У Сегизбаевнинг ушланиши — сиёсий таъқиб эмаслигини қўшимча қилган.

Бош прокурорнинг билдирувига жавоб қатори Сегизбаевнинг адвокати Кантемир Турдалиев унинг мижози олти эмас, бир ишда гумон қилинаётгани ҳақида маълумот берилганини айтган.

Адвокатнинг «Белизгейт» ҳақида айтгани бўйича, ҳужжатларни Сегизбаевга собиқ президент Алмазбек Атамбаев берган. «МХДҚнинг раҳбари ва генерал қатори у етакчисини ва олий ҳарбий қўмондоннинг буйруғини бажармай қўймайди» ва шу сабаб «хизмат манфаатига қарши ҳеч нарса қилмаган», деб Турдалиев қўшимча қилган.

Адвокат Абдил Сегизбаевни халқ вакиллари Ўмурбек Текебаевни, Алмамбет Шикмаматовни ва Аида Саляновани дискредитациялаш билан уларни атайлаб жиноят қилган деб айблаб, қоралаган деб айблашни асоссиз деб ҳисоблайди, чунки сиёсатчиларнинг ор-номуси ва обрўсини ҳимоя қилиш ҳақида Сегизбаевга нисбатан ёзган аризалари бўйича Биринчи май туман судининг қарори бор.

Бундан ташқари, Сегизбаевнинг ишларини бири бўйича, Тошмўйноқ қишлоқ ҳукуматининг масъул котиби Жилдиз Чодобаева ҳам қўлга олинган. Чодобаеванинг вояга етмаган тўрт боласи бор, бироқ у МХДҚнинг тергов қамоғига киритилган.

Чодобаеванинг ҳамқишлоқлари унга қўйилган эҳтиёт чорасини ўзгартиришни талаб қилиб митингга чиқишган, бу масала бўйича ҳақиқатчи Мамитов ҳам мурожаат билан чиққан. Бироқ Чодобаева ҳам МХДҚнинг тергов қамоғида.

Сегизбаев ўзи ва унинг яқинлари ҳукуматнинг уни жиноий жавобгарликка тортиш ҳаракатини «сиёсий таъқиб» деб ҳисоблашади. Сегизбаев 10 январда муддатидан олдин ўтказилган президентлик сайловига қатнашиб, 17 номзод орасидан бешинчи ўринни эгаллаган ва сайловчиларнинг 1,46% овозига эга бўлган.