Боткенда Чечме ҳудудида дарахт экиш ортидан фикр келишмовчилиги чиқди

38

Ижтимоий тармоқларга 5-апрелда Боткен вилоятидаги Чечме ҳудудидаги қирғиз-ўзбек чегарасида яна жанжал бўлди деган маълумотлар тарқалган. Бироқ Қадамжой туманининг ҳокими вазифасини бажарувчи Абдуманап Жакбаров дарахт экиш сабаб келишмовчилик бўлганини билдирди.

«Ўтган йили тўполон бўлган жойда ёғочдан қилинган қўриқхона бор. Ўша ер мустаҳкам бўлсин деб қирғиз томон дарахт эккан. Бунга қўшни давлат “баҳсли ҳудудга дарахт экиладими” деб қарши бўлишди», — деб тушунтирди Жакбаров.

Туман раҳбари масалани муҳокама қилиш учун Ўзбекистоннинг Сўх туманининг ҳокими билан учрашувга кетаётганини маълум қилди.

Чечме булоғининг муаммоси ҳал бўлмаган

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раҳбари Камчибек Ташиев 30-мартда Боткен вилоятининг Бирлик қишлоғининг яшовчилари билан учрашган. Унда Ўзбекистон билан чегарада «талаш бўладиган жой қолмади» деб маълум қилган. Бироқ Чечме булоғи ҳал бўлмаганини таъкидлаган. Шунингдек, Чечмедан икки давлат шартнома асосида фойдаланишини айтган.

Учрашув вақтида маҳаллийларнинг бири Ташиевдан Чечме булоғи атрофини тўсиб беришни илтимос қилган. У «қўшни давлатнинг ҳарбийлари тўсқинлик қилгани сабаб болаларимиз сувга боргани қўрқади» деб билдирган. Бироқ Ташиев «энди турғунларга қўшни давлатнинг чегарачилари томонидан тўсқинлик бўлмайди» деб ваъда берган.

Ўтган йилнинг 31-майида Қирғизистоннинг Чечме қишлоғини ва Сўх анклавининг Чашма қишлоғини яшовчилари ўртасида баҳсли ҳудудда жойлашган Чечме булоғини талашиш сабаб можаро содир бўлган. Натижада 25 қирғизистонлик ва Сўх анклавининг 187 турғуни жабрлангани хабар қилинган.

Муаллиф: Улуш Сайпидинова