Профсоюз федерациясининг аъзолари қонун лойиҳасини қабул қилишга қарши митингга чиқишди

318

Касаба уюшмалари федерациясининг аъзолари 5 апрелда ҳукумат уйи олдида митингга чиқишди. Митингчилар «Касаба уюшмаси бирлашмаси» («Профсоюзлар») ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилишга қарши эканини билдириб, президент Садир Жапаровга мурожаат қилишди. Шунингдек, улар депутат Гулкан Молдобекованинг қонун лойиҳасини атайлаб илгари сурмоқда деб айтишмоқда.

Митингга 50га яқин одам йиғилди. Улар «Профсоюзлар муносиб меҳнат учун», «Мирбек Асанакунов меҳнаткаш халқнинг душмани», «Гулкан Молдобекова депутат бўлишга лойиқ эмас» деган лозинглар ёзилган транспоратлар билан чиқишди.

«Бу ерга йиғилганларнинг кўпчилиги нима сабабдан бизнинг профсоюзлар федерациясининг авторитети тушиб кетганини тушуниб туришибди. Бунга [Мирбек] Асанакунов ва депутат [Гулкан] Молдобекова айбдор. Сабаби Молдобекова ўзининг турмуш ўртоғини федерация раислигига туртиб, барча қонунларни бузиш билан халққа қарши бўлган қонунни қабул қилди. Бу ерда биз мағлуб бўлдик. Бироқ биз профсоюзмиз, биз бирлашган, коллегия ташкилотимиз. Мен Асанакуновни кетишини, қонун лойиҳаси қабул қилинмаслигини ва тақиқлашни, депутатларни тарқалиб кетишига чақираман», — деди йиғилганларнинг бири.

Митингга келган аёлларнинг бири президент Садир Жапаровга мурожаат қилиб, мазкур муаммоларга эътибор беришни сўради.

«Бизнинг охирги умидимиз… сизни биз қандай қўлладик. Шу ерда турган халқ сиздан умид қилади. Молдобековаларнинг ўйлаб топган қонунлари сизни олдингизда экан — халқнинг овозини эшитишингизни сўраймиз», — деди митингга чиққан аёл.

Қонун лойиҳаси ҳақида

Кожобек Риспаев

Мазкур қонун лойиҳаси 31 мартда Жогорку Кенешнинг учинчи ўқишида маъқулланиб, президентга юборилган. Мазкур қонун лойиҳасининг ташаббусчилари қатори Данияр Тўлўнов, Таалайбек Масабиров, Гулшат Асилбаева, Улан Примов, Таабалди Тиллаев, Бактибек Турусбеков, Искендер Гайпкулов, Кожобек Риспаев ва Мирлан Бакиров кўрсатилган.

Жогорку Кенешнинг расмий сайтида мазкур қонун лойиҳасини топишга имкон бўлмади, шу сабаб унинг мазмуни номаълум.

Ташаббусчиларнинг бири Кожобек Риспаев журналистларга берган интервьюсида лойиҳада касаба уюшмаси федерациясининг раиси 35 ёшдан 65 ёшгача бўлиши қаралганини билдирган. Риспаев айрим етакчилар 30 йилдан ортиқ лавозимни бўшатмай, ёши 70дан ошган бўлса ҳам ишлаб юрганини айтиб, бунда «коррупция элементлари» бор деб тахмин қилган.

Бироқ федерациянинг аъзолари мазкур қонун касаба уюшмаси федерацияси раисининг ваколатларини кенгайтириб, ташкилотга тегишли бўлган мулкни сотишга ҳуқуқ бериши мумкин деган хавотирда. Ҳозирда федерациянинг қарорлари коллегияда қабул қилинади.

«КУФнинг раиси қарорларни деярли ўзи қабул қилиб, шунда унинг иммунитети бўлади — агар у қонун бузса уни ишдан четлатиш мумкин бўлмай қолади», — деб билдиришди ташкилотдан.

«Чегарадан чиққан манфаатларнинг тўқнашуви»

Гулкан Молдобекова

Олдин қонун лойиҳаси ижтимоий масалалар бўйича парламент қўмитасида маъқулланган. Қизиғи, бу қўмитанинг раисаси депутат Гулкан Молдобекова профсоюзлар федерациясининг собиқ раиси Мирбек Асанакуновнинг аёли.

Собиқ депутат Элвира Сурабалдиева Молдобекова бу қонун лойиҳасини маъқуллагани «манфаатларнинг тўқнашуви» бўлишини билдирган.

«Мен Гулкан Сакеновнага қўмитанинг раиси қатори айтганман: парламент қўмитаси раисасининг турмуш ўртоғи [Мирбек Асанакунов] Касаба уюшмаси федерациясининг етакчиси, овоз бериш бўлса, унинг аёли қонун лойиҳасини қўлламоқда — бу чегарадан чиққан манфаатларнинг тўқнашуви, барча нормаларни бузилиши [...] Мен олдин айтганман, бундай қонун лойиҳалари Молдобекованинг қўмитаси орқали ўтмаслиги керак эди. Бу қонун лойиҳаси бўйича овоз беришга унинг маънавий ҳуқуқи йўқ бўлган», — деган Сурабалдиева.

Молдобекова бу қўмитада «конституциявий ҳуқуқини бажараётганини» айтиб, истаган одам йиғинга қатнашишга ҳақли эканини билдирган.

Асанакуновнинг ишдан кетиши ва яна қайтиши

Асанакунов 2020 йилнинг февраль ойида ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланиб, унинг ўрнига Рисгул Бабаева тайинланган. Бироқ Асанакунов бу ишдан кетишдан бош тортиб, федерацияда раҳбарлик учун кураш бошланган.

2020 йилнинг 10 декабрида Асанакунов 50га яқин тарафдорлари билан федерация биносига кириб, ўзини раҳбар қатори эълон қилган. Асанакунов билан бирга депутат Кожобек Риспаев ҳам келган.

2020 йилнинг 25 декабрида Касаба уюшмаси федерациясида муддатсиз съезд ўтиб, унда Сагин Бозгунбаев ташкилот раҳбарлигига сайланган.

Профсоюзлар федерациясининг аъзолари Асанакуновнинг ҳаракатларини «ўзбилармонлик» ва «рейдер босиб олиш» деб аташган. Асанакуновнинг тарафдори Жээнбек Осмоналиев ҳеч қандай рейдер босиб олиш бўлмаган деб билдирган. Унинг айтишича, касаба уюшмасининг етакчисиз қолгани учун барча пуллар ва молиявий операциялар тўхтатилган. Шу сабаб профсоюз ходимлари деярли бир йил давомида молияланмаган.

Шунингдек у 10-декабарда ўтган кенгашга 14 одам қатнашганини қўшимча қилган. Шу сабаб Асанакуновнинг тарафдорлари у ўз ўрнига қайтиб келиб, уларнинг масаласини ҳал қилиб беради деган хулосага келишган.

Ҳозирда Қирғизистоннинг касаба уюшмалар федерациясининг раҳбари қатори Бозгунбаев Юстиция вазирлигида рўйхатга олинган. Бироқ Асанакуновнинг тарафдорлари жанжал чиқариб, унга ишлашга имкон бермай, айрим маълумотлар бўйича Бозгунбаевни иш кабинетига киритишмаган. Шундан кейин суд текширувлари бошланиб, «асанакуновчилар» митингларни уюштиришган.

26 мартда Биринчи май туман суди Асанакунов, унинг икки ўринбосари дейилган Ренат Ариков ва Сулейман Закировга профсоюзлар федерациясини бошқаришни тақиқлади.