Ҳукумат йўл қоидасини бузганларга жарима миқдорини камайтириш учун қонунга ўзгартириш киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда премьер-министр Улукбек Марипов 3 апрелдаги жонли эфирда билдирди.
«Озиқ-овқат, ёқилғи мойлари ҳам қимматламоқда. Биз буни тўғри қабул қилиб, президентимизнинг топшириғи билан йўл қоидасини бузганларнинг жарима пулларини камайтириш устида ишламоқда. Ҳозир қарор лойиҳаси ишланмоқда. Яқин кунларда Жогорку Кенешга таклиф берамиз», — деди Марипов.
Бироқ ҳукумат раҳбари жариманинг миқдорини қанчага камайишини аниқламаган.
Шунингдек, премьер-министр яқин орада ҳукумат «бюджетни тўлдириш учун» автомашиналар ойнасини қоронғилаштириш бўйича қонун лойиҳасини парламентга таклиф қилишини билдирди.
2019 йилнинг 4 мартидан бошлаб Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятида йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қиладиган «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси ишлай бошлаган. Бироқ система ишга тушгандан кейин ҳайдовчилар жарима миқдоридан норози бўлишган. Шу сабаб 2019 йилнинг декабрь ойида парламент йўл қоидаси бузилишининг саккиз турига жарима миқдорини камайтирган.
2021 йилнинг мартда олинган маълумотга кўра, йўл қоидасини бузганлар учун жариманинг миқдори категориясига қараб минг сомдан 55 минг сомгача етади.