COVID-19. Охирги суткада тўрт бемор вафот этди

Республика штабдан билдирилишича, бир суткада коронавирус юқтирган тўрт одам вафот этди. Уларнинг орасидан уч киши Бишкек шаҳрида бири Чуй вилоятида қайд этилди.

Пандемия бошлангандан бери ўлкада коронавирусдан вафот этган беморларнинг сони 1 506 кишига етди.

Шунингдек, республика штаб охирги суткада COVID-19 юқтирганларнинг 172 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳрида — 124;
  • Чуй вилоятида — 33;
  • Иссиқкўл вилоятида — 10;
  • Ўш шаҳрида — 2;
  • Ўш вилоятида — 1;
  • Жалолобод вилоятида — 1;
  • Талас вилоятида — 1;
  • Баткен вилоятида — 1.

Пандемия бошлангандан бери ўлкада COVID-19га чалинганларнинг сони 89 014га етди.

Шунингдек, бир сутка давомида 87 бемор касалхоналардан соғайиб чиқди. Ўлка бўйича пандемия бошлангандан бери 85 164 бемор касалликни енгди. Улар COVID-19 ёки пневмонияга чалинганлар.

Штабнинг тўртинчи апрелдаги маълумотида айни вақтда Қирғизистонда 625 бемор касалхоналарда даволанмоқда. Уларнинг орасидан 29 бемор оғир аҳволда. 768 киши амбулатор даволанишда.