Депутат Дастан Жумабековнинг укаси МХДҚнинг Бишкекдаги бошқармасини бошқаради

МХДҚнинг Бишкекдаги бошқармасига Салмоорбек Жумабеков бошчилик қилади. Бу ҳақда «Азаттык» нашри миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизматига таяниб ёзди. Бироқ МХДҚ ҳозирда ҳеч қандай изоҳ бермади.

Салмоорбек Жумабеков МХДҚнинг Коррупцияга қарши курашиш тармоғида турли хизматларда ишлаган. 2019 йилнинг декабрь ойида Коррупцияга қарши курашиш хизматининг биринчи бошқармасининг етакчиси қилиб тайинланган. Айрим ОАВнинг маълумотига кўра, Россиянинг разведка академиясининг битирувчиси.

У таниқли жарроҳ, Бишкекдаги травматология ва ортопедия илмий текшириш марказининг директори, академик Сабирбек Жумабековнинг ўғли. Сабирбек Жумабеков Жогорку Кенеш депутати Дастан Жумабековнинг акаси.

Шунингдек, Салмоорбек Жумабеков божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни қўлга олишда қатнашган опер ходимларидан бири. Иккинчи хизматчи — Азамат Осмонов, айрим маълумотларга кўра у Райимбек Матраимовнинг вакил ўғли.

Сурат: МХД. Жумабеков олдинги қаторда, чап томонда учинчи.

Бундан ташқари, Жумабековнинг онаси Роза Жумабекова билан Райимбек Матраимовнинг аёли Уулкан Тургунованинг бирга дам олган суратлари тарқалган. Унда дам олувчилар юрган жой Дубай деб тахмин қилинган.

«Жуда ҳам яхши опа-дугонам билан дам олишда», — деб ёзган Тургунова суратнинг пастки томонига.