Охирги сутка ичида коронавирусдан бир бемор вафот этиб, вирус яна 139 кишида тасдиқланди

Республика штабидан 5-апрелда коронавируснинг янги 139 ҳолати аниқланганини маълум қилишди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳрида — 123;
  • Чуй вилоятида — 9;
  • Иссиқкўл вилоятида — 3;
  • Жалолобод вилоятида — 3;
  • Норин вилоятида — 1.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 89 153га етди.

Охирги бир суткада 107 бемор коронавирусдан соғайиб уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 77, Чуй вилоятида — 26, Ўш шаҳрида — 1 ва Иссиқкўл вилоятида — уч бемор соғайди.

Бу билан ўлка бўйича 85 271 киши касалликни енгди. Шифохоналарда 648 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 115 киши оғир, 34 нафар бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 774 киши даволанмоқда.

Сўнгги бир кеча-кундузда ўтказилган ПЧР таҳлиллари сони — 4 380.

Бундан ташқари, бир суткада Бишкек шаҳрида COVID-19 юқтирган бир бемор вафот этди. Қирғизистондан касалликдан 1 507 нафар киши ВАфот этди.

Шунингдек, охирги суткада Бишкек шаҳрида ишлаган уч тиббиёт ходими коронавирусга чалингани маълум қилинди. Умумий коронавирус юқтирган тиббиёт ходимлари сони 4 269га етди, улардан 4 206 ходим соғайди.