Лайлакда 8 тонна ёқилғи мойни ноқонуний олиб ўтишга уринганлар қўлга олинди

340
Чегарада ушланган юк ташувчи машина. Сурат: МХДҚ

Боткен вилоятининг Лайлак туманидаги қирғиз-тожик чегарасидан ёқилғи моддасини ноқонуний олиб ўтишга ҳаракат қилган ҳайдовчилар қўлга олинди. Юкнинг умумий миқдори таҳминан 8 тоннани ташкил қилган.

24-мартда «Коргончо» чегарасидан қўшни давлатда рўйхатдан ўтган икки «Хюндай-Старекс» машиналари ушланган. Текширув вақтида уларнинг рақами қалбаки экани ва кузовнинг ичи ёқилғи моддасига мослаштирилгани аниқланган.

Чегарада ушланган юк ташувчи машина. Сурат: МХДҚ

Мазкур факт жиноят кодексининг «Жиноят содир этиш» ва «Давлат чегарасидан ноқонуний ўтиш» моддаси асосида судгача текширув ишлари бошланди. Бу ишга қатнашган одамларни ўаниқлаш учун тезкор тергов ҳаракатлари бормоқда.

Уч ҳафта олдин шу тумандан қўшни давлатга ноқонуний 40 тонна ёқилғи моддаси олиб ўтишга ҳаракат қилган 4 юк ташувчи машина қўлга олинган.

Муаллиф: Улуш Сайпидинова