«Антитаначалари етарли». Садир Жапаров ҳозирча эмловдан ўтмайди

347

Президентнинг матбуот котиби Галина Байтерек давлат раҳбари Садир Жапаров нима учун ҳозирча эмлашдан ўтмаслигини тушунтирди.

Унинг айтишича, лабораториядаги қон таҳлилларининг натижасига кўра, Садир Жапаровда коронавирус инфекциясига қарши антитолалар аввалроқ касалга чалингани сабаб етарли миқдорда топилган.

«Шифокорларнинг маслаҳати бўйича ҳозирда президентни эмлашдан ўтишга зарурат йўқ. Агар вақт ўтиши билан антитаначалар сони йўқолса ёки сезиларли даражада камайса, унда Садир Жапаров коронавирусга қарши албатта эмланади», — деб таъкидлади Байтерек.

Аввалроқ соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазири Алимкадир Бейшеналиев Садир Жапаров олдин коронавирус билан оғриб соғайгани сабаб унда «антитаначалар миқдори яхши» — 9-9,5 — бўлгани учун эмлашдан ўтмаслигини билдирган.

Аҳолини коронавирусга қарши эмлашнинг биринчи босқичи 29 мартда бошланади. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазири Алимкадир Бейшеналиев вакцинани биринчи бўлиб қилдиради.

Шунингдек, биринчи босқичда тиббиёт, билим бериш тармоқларининг ходимларини эмлаш режалаштирмоқда. Вакцинациялаш ихтиёрий равишда олиб борилади.

Қирғизистонга COVID-19 касаллигига қарши Хитойнинг Sinopharm вакцинаси 19 мартда келган. Ўлкага бепул умумий 150 минг доза олиб келинган. Вакцинанинг бу миқдори 75 минг кишига етади, сабаби бу препарат оралиғи 25-28 кун ичида икки марта қилиниши керак.