260 минг сом жарима. Собиқ депутатнинг пора олишда гумонланган акаси айбдор деб топилди

304

Бишкек шаҳар суди Давлат миграция хизматининг ахборот маслаҳат бериш марказининг собиқ директори Бахтияр Тўлўновнинг иши бўйича Биринчи май туман судининг қарорини ўз кучида қолдирди.

Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Данияр Тўлўновнинг туғишгани, Бахтияр Тўлўнов олдин «Пора талаб қилиш» моддаси бўйича айбдор деб топилган, унга қамоқ жазоси ўрнига 260 минг сом жарима солиш ҳукми чиққан.

Бахтияр Тўлўновнинг иши

Бахтияр Тўлўнов 2020 йилнинг январь ойида финпол томонидан 800 доллар пора олаётганда қўлга олинган. Тергов версияси бўйича, амалдор порани чет давлатларида муҳожирлар билан ишлаш бўйича лицензияни олиш учун талаб қилган. Тўлўнов ўша вақтда чет давлатларида меҳнат муҳожирлари орасида квоталарни бўлиштириш ишини назорат қилган.

Суд унинг эҳтиёт чорасини қараб, икки ойга ТИЗО-1га қамаш қарорини чиқарган. Бироқ у қамоққа олиниб, эҳтиёт чораси қабул қилингандан кейин инфаркт билан касалхонага тушган, касалхонада у назорат остида бўлган.

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиевнинг қарори билан Давлат миграция хизматига қарашли марказнинг етакчиси ишдан бўшатилган. 2020 йилнинг 29 декабрида Бишкекнинг Биринчи май туман суди Тўлўновни айбдор деб топиб, унга нисбатан 260 минг сом жарима солиш қарори чиққан. Оқловчи томон ҳукмдан норозилигини билдирса ҳам, иккинчи инстанциясида ҳам ютқазишган.

Собиқ амалдорнинг туғишгани ҳам Жогорку Кенешнинг депутати бўлгунча миграция тармоғида ишлаган. У Данияр Тўлўнов — «Кыргызстан» партиясидан собиқ депутат.

Собиқ амалдорнинг укаси

Данияр Тўлўнов 2008-2010 йиллари Ўш вилоятидаги Миграция ва иш билан таъминлаш бўйича қўмита раҳбари бўлиб ишлаган, кейин 2010-2012 йиллари Меҳнат, бандлик ва миграция вазирлигининг Ўш вилоят бошқармасининг бошчиси бўлган. Тўлўнов Меҳнат, миграция ва ёшлар вазирлигининг Жанубий ҳудуд бўйича координатори, миграция сиёсати бошқармасида бўлим раҳбари лавозимларида ишлаган.

2020 йилнинг ёз фаслида Данияр Тўлўнов VII чақирилишдаги парламент сайловига «Кыргызстан» партиясидан қатнашиш учун мандатини топширган. Унинг ўрнига партиядоши Мээримбек Койчуманов келган. 2020 йилдаги сайлов натижаси бекор қилингандан кейин у парламентга қайтмаган. Унинг парламентдан кетиши жанжалга тўғри келган — Economist.kg нашри суриштирувида Данияр Тўлўнов давлат хизматида ишлаётган вақтда декларацияда бизнесларини кўрсатмаганини аниқлаган.