Ўш: Журналистларга ҳужум қилган Жолдошов «Ата-Журт Кыргызстан»дан номзод бўлди

291

«Клооп»нинг журналистларига ҳужум қилган Достук Жолдошов Ўш шаҳар кенгашига «Ата-Журт Кыргызстан» партиясидан номзод бўлди. У олдин «Ош-Тазалык» муниципал ишхонасининг чиқинди майдонини бошқарган. Ҳужум вақтида ишдан бўшатилган.

Жолдошов бир йил олдин шаҳар кенгашига «Биримдик» партиясидан номзодини қўйган эди. Бироқ сайлов пандемияга сабаб жилдирилган эди.

4 октябрда ўтган парламент сайловида «Биримдик»нинг расмий вакили қатори Ўш шаҳридаги №5316 сайлов участкасида ишлаган. Сайлов куни «Клооп»нинг тасвирчиси Хамидулло Узаковга ва журналисти Айбике Адилет қизига шу участкада ҳужум бўлган.

Журналистларга номаълум икки киши жонли эфирга чиқишга тўсқинлик қилиб, уларнинг телефонини тортиб олишга ҳаракат қилган. Шу куни журналистлар ҳужум қилганларнинг бири Ўшнинг полигон раҳбари Достук Жолдошов эканини аниқлашган.

Иккинчи одам эса «Манас» аэропортининг ходими Манас Алмаматов экани маълум бўлган.

Мазкур факт Ўш ШИИБида рўйхатга олиниб, «Журналистнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш» моддаси билан судгача ишлар бошланган. Бироқ терговчи тасвирчининг ишини 31 октябрда қисқартирган. Адилет қизининг ишини бошқа терговчи 31 декабрь куни терговини қисқартирган.

«Клооп»нинг ходимлари терговчининг ишидан қаноатланмагани сабаб ишни ўзлари текширишган эди. Унда Жолдошов №5316 участкасида «Биримдик» партиясининг вакили бўлгани тасдиқланган.

Суриштирув чиққандан сўнг 6 январда , журналисТларга ҳужум бўйича иш шаҳар судида қаралган. Унда Узаковнинг ҳам, Адилет қизининг иши ҳам қайта тергов қилинадиган бўлди.

Достук Жолдошов ким?

Достук Жолдошов 31 ёшда, грепплинг бўйича Ўрта Осиёнинг чемпиони. У олдин «Ош-Тазалык» муниципал ишхонасининг чиқинди майдонида директор бўлган.

Хизматга уни устози — «Кличко» лақаби билан танилган қоидасиз кураш спортчиси, «Ош-Тазалык» муниципал ишхонасининг раҳбари Нурбек Исмаилов олиб келган.

Журналистларга ҳужум бўйича можаро асосида 24 декабрь куни Жолдошов ишдан бўшатилган.

«Биримдик»дан «Ата-Журт Кыргызстан»га

Жолдошов бир йил олдин «Биримдик» партиясидан шаҳар кенгашига номзод бўлиб, бу йил «Ата-Журт Кыргызстан»дан отланган ягона номзод эмас. Уларнинг орасида Жолдошовнинг устози, «Ош-Тазалык»нинг раҳбари Нурбек Исмаилов, «Ўш кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш хўжалик комбинати» муниципал ишхонасининг етакчиси ҳам бор.

«Ата-Журт Кыргызстан» партияси жамоатчиликда МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиевга тегишли деб айтилади. Шунингдек, мазкур партия «ўзларини ҳукуматники деб атаб, Ўш шаҳар кенгашига отланаётган бошқа партияларга босим кўрсатаётгани» айтилган.

Бундан ташқари, Ўшдаги партия «Ата-Журт Кыргызстан»ни маъмурий ресурсдан фойдаланишда айблаб, партия билан адолатли сайлов ўтказиш бўйича меморандумга қўл қўйишдан бош тортишган эди.

Юстиция вазирлигининг сайтида «Ата-Журт Кыргызстан» партиясининг етакчиси қатори Айбек Маткеримов кўрсатилган.

Маткеримов Камчибек Ташиевнинг ҳамқишлоғи — у 2016 йилдан бошлаб 2020 йилнинг октябригача Барпи қишлоқ ҳукуматида «Ата-Журт» партиясидан депутат бўлган. Ташиевнинг ўзи 2010 йили Жогорку Кенешга «Ата-Журт» партиясидан депутат бўлган. Олдин у парламентда 2005-2007 йили депутат бўлган.

Маткеримов 2017 йили Жалолобод шаҳар кенгашига «Ата-Журт» партиясидан номзод бўлган. Ўтган йилнинг октябрида натижаси бекор қилинган парламент сайловига «Мекенчил» партияси билан қатнашган. Камчибек Ташиев эса сайловда «Мекенчил» партиясини бошқарган.

Бундан ташқари, Ташиевнинг ўғли Тай-Мурас Ташиев ҳам Жалолобод шаҳар кенгашига «Ата-Журт Кыргызстан» партиясидан номзодини қўйди.