Коронавирусдан икки киши вафот этиб, 115 янги ҳолати қайд этилди

Республика штаб 24-мартда ўлкада коронавируснинг 115 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида бир тиббиёт ходими бор.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 66;
  • Чуй вилоятида — 42;
  • Иссиқкўл вилоятида — 3;
  • Норин вилоятида — 2;
  • Ўш шаҳрида — 2.

Шунингдек, сўнгги бир суткада COVID-19дан 65 бемор соғайди. Коронавирусдан Бишкек шаҳрида — 26, Чуй вилоятида — 20, Иссиқкўл вилоятида ўн, Жалолобод, Норин ва Ўш вилоятларида учтадан бемор соғайди.

Бундан ташқари, касалликдан Бишкек шаҳрида икки бемор вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 87 652га етди. Уларнинг орасидан 84 339 бемор соғайиб, 1 492 киши вафот этди.

Бугунги кунда касалликдан 400 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг орасидан 20 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек, 324 одам уй шароитида даволанмоқда.