«Гаплашмоқчи бўлганмиз». ИИВ Сания Токтогазиеванинг уйига келган ходими ҳақида

528

23 мартда Жогорку Кенешда қонунийлик, ҳуқуқ тартиби ва жиноятчилик билан курашиш ва коррупцияни олдини олиш қўмитасининг йиғини бўлди. Парламент депутатлари фаолларни босимга учраши ҳамда юрист Сания Токтогазиеванинг уйига милиция ходими излаб келганини муҳокама қилишди.

ИИВ ўринбосари Мирлан Каниметовнинг айтишича, Токтогазиева бўйича Бишкекнинг Эркинлик бульварининг яшовчилари Конституцияга қарши митингларга норози бўлиб, ариза билан мурожаат қилиб, ЖУРга рўйхатга олинган. Юриш ҳар якшанба уни ўтказилиб, иштирокчилар Эркинлик бульварида юришга чиқишади. Токтогазиева бир неча марта юришга қатнашган.

«Ариза ёзганлар дам олиш куни тинчлик бермай, барабан чалишмоқда [маршда] деб айтишган. Уларга [маршнинг иштирокчиларига] тушунтириш ишлари олиб борилган, барабанлар билан яшовчиларни тинчини бузманглар деб айтганмиз. Бишкек ШИИБнинг терговчисини махсус топшириғи билан ходимлар маршнинг қатнашчиларини суҳбатга чақириш учун яшаган жойлари аниқланяпти», — деб билдирган у.

*Якшанба кунги юриш — бу қонунийлик учун ва Конституцияга қарши деган шиор билан ўтмоқда. Фуқаролар ва фаоллар бир неча ойдан бери бир йўналиш билан тинчлик юришига чиқишмоқда — темир йўл бекатидан Эркинлик бульвари орқали ўтиб, Оқ уйнинг олдига келишади.

Депутат ва қўмита раисаси Наталя Никитенко «ўз фикрини айтган одамларни қўлга олиш хавотирга солаётганини» таъкидлади.

*Бу вақтгача депутат Наталя Никитенко ИИВ раҳбари Улан Ниязбековга ва бош прокурор Курманкул Зулушевга фуқаровий фаолларга нисбатан бўлаётган босим бўйича ёзма равишда мурожаат қилган. Никитенко бу фактлар бўйича тўлиқ маълумот беришни сўраган.

«Мен айтмоқчиманки, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ходими қонун доирасидан чиқмаслиги керак. Инсон ҳуқуқларини, фуқароларнинг эркинликларини бузишга ҳеч қачон йўл қўйилмаслиги керак деб ҳисоблайман. [...] Таҳдиднинг бундай усуллари, репрессиялар энди бўлмаслиги керак, акс ҳолда ҳукуматнинг бирор бир тармоғига халқнинг ишончи йўқолади», — деб билдирган у.

У ИИВнинг раҳбарларига мурожаат қилиб, фикр билдириш эркинлиги дахлсиз эканини айтиб, тинчлик йиғинларини чеклашга йўл қўймасликни сўраган.

ШИИББдан келган жаноб

Юрист ва Конституциявий ҳуқуқ бўйича мутахассис Сания Токтогазиева 26 февралда ўзини милиционер деб таништирган номаълум киши у ҳақда маълумот йиғаётганини билдирган.

Унинг айтишича, номаълум одам ўзини Мирлан Качкинбаев деб таништириб, подъезд бўйича масъулга қўнғироқ қилган (Качкинбаев подъезд бўйича масъул Токтогазиеванинг турмуш ўртоғи эканини билмаган бўлиши керак). Качкинбаев Сания Токтогазиевани излаб юрганини айтиб, у қайси квартирада яшаётганини билиб беришни сўраган.

«Кейин у [Качкинбаев] келган эди, турмуш ўртоғим унинг ҳаракатларини ёздириб олиш мақсадида камерасини ёқиб, тасвирга олган. Учрашганда Качкинбаев бир нарсани сезгандай бошқа мавзуда гапира бошлаган. Умуман бошқа воқеани айтиб, соқолли икки қизни излаб юрганини билдирган. Турмуш ўртоғим унга Сания Токтогазиевани изламадингизми деса, умуман бундай демаганман деб жавоб берган», — деб билдирган Токтогазиева.

Натижада Токтогазиеванинг ўзи ҳақида ким, нима мақсадда маълумот йиғаётганини билиш учун милицияга ариза ёзган.