Бишкек шаҳар судидан «Клооп»га Қирғизистон мусулмонлари дин бошқармасининг бош ҳисобчиси Женишбай Бекиев 11 мартда уй қамоғига чиқарилганини билдиришди.
Бекиев 9 февралда МХДҚ томонидан «Йирик миқдорда пора бериш» моддаси билан қўлга олинган. Терговнинг версиясига кўра, муфтиятнинг раҳбарияти фуқаролар ҳаж сафарига бориш учун тўккан пулни устама фоиз билан насия беришга сарфлаган.
«Мана шу моддий операциялари очиққан чиқаргандан кейин МХДҚ ходимларига топилган фактларни яширгани ва қўшимча тергов ишларини тўхтатиш учун 100 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган», — деб айтилади МХДҚнинг билдирувида.
Биринчи май туман суди 12 февралда Бекиевнинг эҳтиёт чорасини қараб, 10 апрелгача қамоқда қолдириш қарорини чиқарган эди.
МХДҚнинг ходимлари дин бошқармасининг бош ҳисобчисидан ташқари, собиқ муфтий Максат ҳожи Токтомушевни ҳам қўлга олишган. Токтомушев зиёратчиларнинг пулидан фойдаланиш можароси сабаб ишдан кетган.
Суд 12 февралга ўтар кечаси собиқ муфтийни уй қамоғига чиқариш қарорини қабул қилган. Кейинчалик Токтомушев мурожаат қилиб МХДҚнинг ходимлари ундан «пора талаб қилганини» айтган.
6 мартда «Аудит Максат» МЧЖнинг аудиторлари Дениз Бекишов ва Кенжебек Эсенов муфтият 2017-2020 йиллари ҳаж сафарига йиғилган маблағларни ишлатишда етакчилик томонидан қўпол қонунбузарликлар бўлганини айтишган. Бундан ташқари, улар Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармасини бухгалтерлик ҳисоблари халқаро стандартларга жавоб бермаслигини билдиришган — у «оддий мемориал ордер» билан юритилади.
Бироқ аудиторларга нисбатан ариза тушгани сабаб текширув натижаси тўхтатилган. Аудиторлар муфтиятнинг собиқ ходими бўлгани, шу сабаб бу манфаатларнинг тўқнашуви экани айтилган.
«Азаттык» 10 мартда Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармасининг раҳбарияти ҳаж сафарига йиғилган маблағлар ҳақидаги текширувни эълон қилди. Мазкур текширувда журналистлар муфтият бир неча йилда йирик миқдордаги маблағларни компанияларга ва жисмоний шахсларга моддий ёрдам қатори берганини аниқлади. Шунингдек, дин бошқармасининг етакчилигида «Биримдик» партияси билан алоқаси борлар борлигини очиқлади.
МХДҚ қарзга берилган пулнинг суммаси 100 млн сомдан ортиши мумкин деб билдирган. ҚМДБнинг молиявий ишларини текширган аудитор Дениз Бекишов муфтиятнинг ҳисобига 847 минг АҚШ доллари етмаётганини таъкидлаган.