Сайлов: Шаҳар кенгашлари учун 56 партия курашади

1162

МСК 11 апрелда бўладиган шаҳар кенгашларига бўладиган сайловга қатнашадиган партиялар ва номзодлар ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, 28 шаҳар кенгашидаги 796 ўрин учун 56 сиёсий партиядан 11 782 номзод курашади.

Қайси партиялар пойгадан чиқди?

Сайловга олдин 59 сиёсий партия қатнашиш ниятини билдирган, бироқ ҳудудий сайлов комиссиялари 56 партиянинг ҳужжатларини қабул қилиб, рўйхатга олган.

«Ўш ҳудудий сайлов комиссияси тегишли ҳужжатларни топширмагани учун «Тилектештик» партиясини рўйхатга олишдан бош тортди. Бишкекда 2 сиёсий партия — «Элдик» ва «Молодежная прогрессивная партия Кыргызстана (Қирғизистоннинг прогрессив ёшлар партияси)” сайловга қатнашишдан бош тортди», — деб билдирди МСК.

Шундай қилиб Бишкекда 25, Ўшда 9 партия қатнашади.

Бундан ташқари, Сулукту ҳудудий сайлов комиссияси «Бутун Кыргызстан» партиясини рўйхатга олишни инкор қилди — бу партия номзодларни кўрсатиш тартибини бузган.

Шунингдек, «Ата-Журт Кыргызстан», “Онугуу-Прогресс», «Замандаш», «Ыйман-Нуру» ва «Ынтымак» партиялари энг кўп шаҳарларда номзодларини кўрсатиб олдинги чиққан. Номзодлар ва ташвиқот ишлари бўйича аввалгидай «Ата-Журт Кыргызстан» олдига ҳеч кимни чиқармаган.

Энг катта рақобат Бишкек, Қорақўл ва Балиқчи шаҳар кенгашларида бўлади. Бишкек шаҳар кенгашида 45 депутат бўлса, бир мандатга 40 киши курашади. Қоракўл билан Балиқчининг шаҳар кенгашларини ҳар бирида 31дан ўрин ажратилган, ҳар бир мандат учун Қоракўлда 27 номзод, Балиқчида 22 номзод беллашади.

Flourish logoA Flourish chart

Сиёсатга кимлар келади?

МСКнинг маълумоти бўйича, шаҳар кенгашларига 11 782 киши номзодини кўрсатди. Уларнинг орасидан 63% (7300) — эркаклар, 37% — аёллар (4 482).

Ҳар бир шаҳар кенгашида депутатликка номзод аёллар — 30%дан 43,42%гача, бу гендер квотага мос келади. Энг кўп номзод аёллар беш шаҳарда қайд этилган: Шопоков, Қант, Талас, Қоракўл ва Новқат.

Flourish logoA Flourish chart

*Қонунга мувофиқ, парламентга ва маҳаллий кенгашларга сайловда ўринларнинг 30%и аёллар учун сақланиши керак. Шунингдек, партияларнинг номзодларидан 30%дан кам бўлмаган қисми аёллар бўлиши керак. Бироқ амалда квоталар бўйича қонун ҳар доим бузилиб келади — масалан, парламентдаги депутатларнинг 17% аёллар, маҳаллий кенгашларда аёлларнинг сони жуда оз.

Гендерлик квотани шартли равишда бажарган шаҳарлар ҳам бор — аёлларнинг сони 30%дан бир оз ошади. Бу Ўзган, Қўчқор-ота ва Кербен.

Flourish logoA Flourish chart

Аёлларни 8 март куни билан табриклаётиб Садир Жапаров аёлларни бошқарувдаги ролини оширишга давлат куч сарфлаётганини, яқинда бўладиган маҳаллий кенгашларга сайлов вақтида биринчи марта аёлларга ўттиз фоиз квота берилишини маълум қилган.

«Демак, аёллар маҳаллий миқёсдаги сиёсий процессларга ҳам таъсир қилишнинг уникал имкониятига эга бўлишади», — деган у.

Номзодларнинг рўйхатини ва дастурини қаердан кўриш мумкин?

Ҳозирча ҳеч қаердан кўролмаймиз. Яқин орада маҳаллий ОАВда, шунингдек МСК сайтида, «Талапкер» маълумот тизимида эълон қилинади. Ташвиқот компанияси бошланган 12 мартда «Талапкер» сайти ишламай қолган — МСКдан «Клооп»га ресурсда «техник таъмирлар» бўлаётганини ва сайт яқин соатларда ишлайди деб ишонтиришган.

15 март душанба кунида сайт ишлай бошлади. Бироқ маҳаллий кенгашларга сайловлар сабаб бўлимда партиялар ва номзодлар ҳақида маълумотлар ҳам йўқ.

Бу бўлимни кўргиси келганлар сайтнинг эски версиясига кириб қолишмоқда. Шу билан бирга ташвиқот бошланганига 3 кун бўлди.

Шаҳар кенгашларидан ташқари, 11 апрелда 420 қишлоқ кенгашига ҳам сайлов ўтказилади. Қишлоқ жойларидаги сайловларга ўзини-ўзи кўрсатган номзодлар қатнашади, уларни рўйхатга олиш ишлари 22 мартгача давом этади.