Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни давом эттиришни таклиф қилади.
Бунга қадар бир қанча давлатлар вакцинани қабул қилгандан кейинги тромбоэмболия ва бошқа хавфлар сабаб эмлашни вақтинча тўхтатишган.
ЖССТнинг расмий вакили Маргарет Харриснинг айтишича, эслашдан ўтганлар вакцинадан ўлгани ҳақида далиллар йўқ.
«AstraZeneca — ҳозир қўлланилаётган бошқа препаратлар каби яхши вакцина. Биз одам ўлимига боғлиқ маълумотларни текширяпмиз. Бугунги кунда уларнинг ўлими вакцинациялаш сабаб бўлгани исботланмаган. Шу сабаб AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни давом эттириш жуда муҳимлигини тушуниш керак», — деб билдирди Харрис.
Европада AstraZeneca ҳақида нима дейишмоқда?
Бу вакцинадан фойдаланишни Дания, Норвегия, Исландия, Болгария ва Тайланд вақтинча бош тортган. Бунга мамлакатларнинг вакцина олган одамларда тромб бўлиш хавфи сабаб бўлган.
Испаниянинг бир қанча ҳудудларида AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш тўхтатилган, Италия ва Австрияда шубҳа яратган партия муомаладан чиқарилди. Бироқ Австрия канцлери Себастян Курс вакцинага ишонишини, ўзи ҳам эмлашдан ўтишини билдирган.
Европанинг дори-дармон воситалари агентлиги (EMA) AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш тромб пайдо бўлиш хавфини юзага келтириб, эмлашни давом эттириб бўлмайди деб эълон қилган.
«EMA қўмитасининг хавфсизлик бўйича позицияси [...] вакцинанинг фойдаси билан хавфини солиштирганда, тарози тоши фойда томонга оғади, демак эмлашни давом эттирса бўлади. Ҳозирча тромбоэмболия факти бўйича текширув давом этмоқда», — деб айтилади EMAнинг билдирувида.
Қирғизистон ва AstraZeneca
Вакцина британ-швед AstraZeneca компанияси Оксфорд университети билан бирга ишлаб чиқилган. 2020 йилнинг декабрь ойи бошида AstraZeneca коронавирусга қарши вакцинанинг ўртача самарадорлиги 70%ни ташкил қилишини айтган.
Вакцина икки марта 4-12 ҳафталик оралиқда қилинади. AstraZeneca вакцинасини сақлаш шарти 2-8°С тузади (оддий музлаткич шарти). Сақлаш муддати олти ой.
Буюк Британия AstraZeneca компаниясининг вакцинасини биринчилардан бўлиб рўйхатга олиб, фуқароларини эмлашни бошлаган биринчи давлат. 30 январда Европа кенгашининг барча давлатлари мазкур вакцинадан фойдаланишга рухсат берган.
2021 йили февралда Қирғизистон COVAX альянси асосида оксфорднинг AstraZeneca вакцинасининг 504 минг дозасини сотиб олиши маълум бўлган. Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев вакцина Қирғизистонга шу йилнинг март ойида келишини билдирган, бироқ ҳозирча вакцинани келган-келмагани номаълум.