Жалолобод: Ёқилғи қуйиш шаҳобчасининг ходимини калтаклаган милиционер 3,5 йилга кесилди

360

«Справедливость» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Жалолобод вилоят суди милиция ходимини ва яна уч кишини «Бебошлик» моддаси бўйича беш йилга ҳукм қилганини маълум қилди. Улар 2019-йили Кербен шаҳрида ёқилғи қуйиш шаҳобчасининг маъмурини калтаклашган.

Амнистияни ҳисобга олганда судланганларнинг жазо муддати уч ярим йилга қисқартирилган. Олдин Ахси туман суди мазкур иш бўйича айбланганларнинг тўрт нафарини 5 йилга озодликдан маҳрум қилиб, бироқ «Ғалабанинг 75 ва Апрель инқилобининг 10 йиллиги муносабати билан» амнистия берган.

Калтаклаш

2019-йилнинг 2-августида Жалолобод вилоятининг Ахси туманинг Кербен шаҳрида тўрт киши ёқилғи бекатининг маъмурини калтаклашган. Бу ҳолат видео-кузатув камераларига тушиб қолган, ҳужум қилганлар орасида Ахси ТИИББнинг ходими ҳам бўлган.

Жалолобод вилоятининг Ички ишлар бошқармасида бу факт ЖУР қайд этилганини билдиришган.

«Маҳаллий милициянинг раҳбарлиги қўл қовуштириб ўтирибди: бу жиноятни текшириш ўрнига кўрмаганга олишди. Милиция ходимлари бўлган воқеани оддий келишмовчилик қатори кўрсатишмоқда», — деб айтган ўша вақтда жабрланувчининг онаси.

Жабрланганнинг қариндошлари ариза ёзгандан кейин уларга нисбатан босиб бўлиб, ҳужум қилганлар жабрланувчи ётган касалхонага келиб, уни «сўзлашишга» чақиришганини билдиради ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти.

«Ҳаммасидан кўра тергов бўлаётганда милиционернинг ишдан четлатилмагани ғазаблантиради», — деб таъкидлашган ташкилотдан.

Шунингдек, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти шу милиция ходими 2016-йили караванлик яна бир йигитни қийноққа солганини билдирди. Бироқ прокуратура жиноий иш қўзғаган эмас.