Бишкекда сайлов участкасининг раиси тўнаб кетилди

259

Журналист Канат Каниметов 7 мартда Бишкек шаҳридаги №1101 участканинг сайлов комиссиясига тегишли муҳрни ариқдан топиб олди. Бу ҳақда Каниметов фейсбук саҳифасига ёзди.

 

Вот делать мне нечего как печати избирательных комиссий под номером 1101 с обочины дорог подбирать. 😂
А если серьезно......

Опубликовано Канатом Каниметовым Воскресенье, 7 марта 2021 г.

«Йўл четидан №1101 сайлов комиссиясининг муҳрини йиғиб олишдан бошқа ишим қолмади. Бироқ ҳақиқатдан...бундай нарсаларни ариқдан топиб олиш оддий кўринишми?» — деб сўраган Каниметов Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари Гулнара Журабаева ва Кайрат Осмоналиевдан.

Журналистга Бишкек ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Кайрат Маматов жавоб бериб, №1101 УСКнинг раисаси Нурзада Абдилдаева 6 мартда тўналганини билдирди.

«УСКнинг раисаси билан боғландик, кеча улар воситаларни қабул қилишган экан — муҳр унинг ёнида бўлган. Кечда эса унга ҳужум қилиб, тўнаб кетишган. Унинг ёнида телефон, қимматбаҳо буюмлар ва боласининг шартномасига деган пул бўлган. Ҳозир у қон босими кўтарилиб касалхонада», — деб ёзди Маматов.

Қирғизистонда 11 апрелда бир қанча маҳаллий кенгашларга сайлов бўлади — уларнинг ичида Бишкек ва Ўш шаҳарлари ҳам бор. Шу куни янги Конституцияни қабул қилиш учун референдум ўтказиш ҳам режалаштирилмоқда.

Бу орада Бишкек шаҳар кенгашига сайловда қатнашиш учун 27 партия қатнашишини билдирди.