Қирғизистон аёлларнинг лидерлигини ва ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳаракатини жонлантириши керак — БМТ

БМТнинг Қирғизистондаги вакиллиги халқаро аёллар куни муносабати билан йўллаган мурожаатида ҳукуматни «тўсқинликларни йўқ қилган ва халқ учун энг яхши дунё қуриш учун курашган Қирғизистондаги аёллар ва қизларга турмушнинг барча тармоқларида ёрдам беришга» чақирди.

БМТнинг маълумотига кўра, Қирғизистонда аёлларнинг роли аввалгидай жамиятда ва бирор қарор қабул қилишда етарлича кўрсатилган.

«Бўлиб келган ижтимоий ва системали тўсқинликларга қўшимча COVID-19 пандемияси аёлларнинг иштироки билан лидерлиги учун янги тўсқинликлар яратди. Аёллар оилада кучайиб кетаётган зўравонликка, оила аъзоларини боқишдаги ҳақ тўланмайдиган мажбуриятларга, ишсизликка ва камбағалликка дуч келишда, бошқаларга қараганда айниқса, аёллар кўп жабрланмоқда.

«Пандемияга қарши курашда олдинги қаторда ишлаганларнинг кўпчилиги аёллар эканига қарамай, COVID-19 касаллиги сабаб миллий сиёсатни ишлаб чиқишда аёлларга етарли ўрин берилмай, мувозанат сақланмагани сезилади», — деб таъкидлади БМТ.

Халқаро аёллар куни давлатга ёқимли сиёсий, ҳуқуқий, институционал шароитлар яратиш билан бирга лидер аёлларни, аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилишга йўналтирилган ҳаракатларни яхшилашнинг аҳамияти катта эканини таъкидлашди.

«Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва аёллар ҳуқуқлари билан имкониятларини кенгайтиришнинг муҳим элементи бўлиб, асосий эркинликларни, унинг ичида ўз фикрларини эркин билдириш ва тинч митингларга бўлган ҳуқуқларини амалга оширишни таъминлаш ҳисобланади», — деб таъкидлашди ташкилотда.

Шунингдек, БМТнинг бош котиби Антониу Гутерришнинг «Авлодлар тенглиги бўйича форум» чақириғи остида жаҳон лидерлари бирлашгани ҳақида БМТ билдириб, бу чақириққа «жамиятда ва иқтисодда қарор чиқаришнинг барча формаларида аёлларнинг иштирокини таъминлаш ва уларнинг ролини ошириш бўйича кўзга кўринган ишларни бажариш орқали қирғиз ҳукуматини, барча ижтимоий ва сиёсий лидерларни иноқ бўлишга» чақирди.

«Гендер тенгсизлик ҳар бир давлатнинг барқарор ривожланишининг муҳим асоси бўлиб ҳисобланади. Демак, Қирғизистоннинг миллий ривожланиши бевосита қирғиз аёлларининг жамиятда ўлка иқтисодида раҳбарлик лавозимларига қай даражада эриша олиши билан боғлиқ», — деб билдирди ташкилот.

БМТ таъкидлашича, улар фуқаровий жамиятнинг, академик муҳитнинг, ОАВ, хусусий секторнинг ва манфаатдор томоннинг тенгликни, аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишни ва аёлларнинг жамиятдаги турмушга қатнашишига ёрдамлашишни ривожлантириш бўйича ҳаракатларни қўллайди.

«Биз аёллар ва қизлар билан қўл ушланиб, тенг ҳуқуқлик ва бир овоз билан уларнинг ҳаётидаги ҳақиқий ўзгаришларни амалга ошириш учун бирлашишга чақирамиз», — деб якунлади БМТ.