Боткен: Ўзбекистонликлар баҳсли ҳудудда ҳайдов ишларини олиб боришга уринди

251
Иллюстратив сурат

Ўзбекистоннинг фуқаролари 6 мартда Баткен туманидаги Сой қишлоғига қарашли Кайрак еридаги аниқланмаган чегара ҳудудида трактор билан ҳайдов ишларини олиб боришга ҳаракат қилди. Бу ҳақда ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллигининг матбуот котиби Чолпон Бердикулова билдирди.

Ҳайдов ишлари бўлаётган жойга Сой қишлоғининг 20-25 турғуни бориб, ўзбекистонликлардан ишни тўхтатишни талаб қилишган.

Кейинчалик Сой қишлоғининг раҳбари ва чегара хизматининг 2023 ҳарбий бўлими раҳбарининг ўринбосари йиғилганларга тушунтириш ишларини олиб борди.

«Бу бўйича Сой қишлоғининг раҳбари ва чегарачилар Ўзбекистоннинг Сўх туманига қарашли ҳудуддаги чегара вакиллари билан ҳам сўзлашув олиб борди», — деб билдирди Бердикулова.

Ўтган йилнинг май ойида Қадамжой туманинг Чечме қишлоғи ва Ўзбекистоннинг Сўх анклавининг яшовчилари Чечме булоғини талашиб уришиб кетишган. Турғунларнинг ўртасидаги айтишув тош ирғитишга, уйларни ёқиб, машиналарни пачақлашгача борган.

Бунинг оқибатида 25 қирғизистонлик турли жароҳатлар билан Айдаркен шаҳар касалхонасига тушган, Ўзбекистон ҳукумати можародан Сўх анклавининг 187 турғуни яраланганини маълум қилган.