Олий суднинг суд коллегияси 2 мартда Бишкек ИЭМни модернизациялашдаги коррупция ишини кўриб чиқиб, адвокатларнинг ишни жонлантириш илтимосини қаноатлантирмади. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизмати билдирди.
Бунга қадар собиқ премьер-министр Сапар Исаковнинг адвокати Нурбек Токтакунов Олий судга ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш илтимоси билан мурожаат қилган. Токтакуновнинг айтишича, давлатга қандай турда зарар етказилгани кўрсатилган эмас.
«Суднинг аввалги ҳукмларида «Сапар Исаков TBEA компанияси билан тил бириктириб, коррупцияга борган» деб айтилган. [...] Ишда давлат бюджетга зарар келтирилган деб ёзилмаган», — деди адвокат.
Токтакунов агар ИЭМни модернизациялашда давлатга зарар келтирса, хитойлик ҳамкорларга насиянинг маълум бир фоизи тўланмайди деб огоҳлантириш керак эди деб ҳисоблайди. Бироқ давлат давлат «насиянинг устама фоизини озайтирмай тўлаб берамиз» деб билдирган.
«Демак, давлат жабрланган бўлиб туриб, ҳеч нарса ўғирланмаганини тан олмоқда», — деди у.
Токтакунов Олий суд мазкур иш бўйича судланганларни оқлаб чиқариши керак эди деб ҳисоблайди.
ИЭМдаги авария
Бишкек ИЭМдаги авария бўйича жиноий иш 2018 йил январнинг охирида, иссиқлик марказидаги портлашдан кейин қўзғалган. Натижада шаҳарликларнинг уйларида ҳарорат пасайиб, иссиқ сув бериш тўхтаган. Авариягача ИEМ 386 миллион доллар насия ҳисобидан модернизацияланган эди.
2019 йили суд собиқ премьер-министр Сапар Исаков билан «Миллий энергохолдинг»нинг собиқ раҳбари Айбек Калиевни 15 йилга озодликдан маҳрум қилган. Кейин Калиевнинг жазо муддати бир йилга қисқарган. «Электр станциялари» давлат компаниясининг директори Салайдин Авазовга 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиққан.
Айбловчи томон қамоққа олиниши талаб қилинмаган ягона фигурант собиқ энергетика вазири Осмонбек Артикбаев эди. У собиқ президент Алмазбек Атамбаевга қарши кўрсатма берган. Артикбаев айбдор деб топилиб, 5 млн сом жарима солинган ва 3 йил муддатга давлат органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
Собиқ молия вазири Олга Лаврова ҳам айбдор деб топилиб, 3 млн сом жарима солинган.
Айбловчи томон давлат «Электр Станциялар»нинг собиқ раҳбари Жолдошбек Назаров ва ИЭМни янгилаш бўйича бошқарув гуруҳининг собиқ ижрочи директори Темирлан Бримкулов ҳам ИЭМни янгилаш иши бўйича 11 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган. Суд уларни айбдор деб топиб, 2,5 йилга ҳукм қилган. Улар жазо муддатини ТИЗОда ўтказгани сабаб суд залидан бўшатилган.
Исаков ўзи авария ИЭМнинг янгиланган қисмида эмас, эски корпусларида бўлган деб бир неча марта айтган. Бироқ депутатлар комиссия тузиб, иссиқлик марказининг модернизацияси янгилашнинг баҳоси қимматлатилган деган хулоса чиқарган. Исаков 5 октябрдаги тартибсизликларда озодликка чиқиб, шу бўйича қамоққа қайтиб келмаган. 26 октябрда ЖЎДХ Исаковни халқаро қидирувга берганини маълум қилган.
2021 йилнинг февраль ойи охирида Исаков Россияда эканини билдирган. У ўзининг ва уйининг хавфсизлигини ўйлаб, чет ўлкага чиқиб кетганини билдирган.