Ўшда «Оллоҳу акбар» деб ўқ чиқариб видеога олган ўсмирлар топилди

292
Сурат: Ўш ВИИБининг матбуот хизмати

«Оллоҳу акбар» деган ҳайқириқ билан ўқ отиб видео тасвирга олган болалар топилди. Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси билдиришича, лавҳа 1 мартда ижтимоий тармоқларга тарқалган.

Тергов давомида лавҳани Ўзган туманининг Эркин-Тоғ қишлоғини 17 ва 16 ёшдаги турғунлари тасвирга олгани аниқланган.

«17 ёшли турғун акасининг иштирокида текширилиб, ундан бир дона 12 калибрли Х 3575818 Е сонли қўндоғи йўқ қурол олинган», — деб маълум қилишди Ўш ВИИБидан.

Видео эса ўтган йилнинг сентябрида тасвирга олингани маълум бўлган. Шундан сўнг ўсмирлар WhatsApp мессенжери орқали дўстларига юборишган.

Мазкур факт жиноятларнинг ягона реестрига «Қуролларни, ўқ-дориларни ноқонуний айлантириш» билан рўйхатга олинди.

Ўш ВИИБининг матбуот хизмати билдиришича, ўқ отувчи қуролни назоратсиз болаларига бергани учун ота-оналарга жарима солинади.

Бундан икки кун олдин Ўш шаҳрида «Калашников» автоматини сотишга ҳаракат қилган 45 ёшли турғун қўлга олинган. Милиция билдиришича, мазкур қурол АК-103 русумидаги, 7.62 мм калибрдаги сўнгги русумдаги қурол бўлиб саналади. Қўлга олинган гумондор қуролни 50 минг сомга баҳолаган.

Мазкур факт «Ноқонуний қурол-яроғ сотиш ва сақлаш» моддаси билан рўйхатга олиниб, тергов амаллари давом этмоқда. Гумондор тергов қамоғига киритилган.