ОАВ: Матраимовнинг қон босими кўтарилиб касалхонага ётқизилди

285
Райимбек Матраимов МХДҚ биносига олиб келинган вақтдаги кадр.

Божхона хизматининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг қон босими кўтарилиб, касалхонага ётқизилгани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда бир қанча нашрлар шахсий манбаларига таяниб ёзишди. Махсус хизмат ОАВга чиққан хабар бўйича ҳозирча маълумот бермади.

Матраимов МХДҚ томонидан 18 февралда қайта ҳибсга олиниб, махсус хизматнинг вақтинча сақлаш жойига киритилган эди.

Шифохонага етказилгунча собиқ божхоначини тергов қамоғида қон босими кўтарилаётганини акаси, депутат Искендер Матраимов «Азаттык» нашрига билдирди.

«23 февралда инимдан хабар олдим. Олдинроқ қийналаётганини адвокатлари айтишган эди. Ҳозир қўлида телефони йўқ. Аҳволи қандай эканини, қаерда эканини билмайман», — деган депутат.

Бу вақтгача Райимбек Матраимов 11 февралда, «Коррупция» моддаси билан айбдор деб топилган — суд унга 260 минг сом миқдорида жарима солиб, озод қилган эди. Шунингдек суд унинг кўчмас мулкларини ва банк ҳисобларини қамоқдан чиқарган.

Божхонадаги контрабанда ва коррупция бўйича бир қанча суриштирувларнинг фигуранти бўлган Матраимов бўшатилгандан кейин ҳукмдан норози бўлган фуқаровий жамият 14 февралда Бишкекда тинчлик юришига чиққан.

Улар «Матраимовни қамалишини, адолат ўрнашини ва ҳукумат халққа қайтарилишини» талаб қилишган.

Юриш бўлиб ўтгандан кейин Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси агар чет ўлкадан собиқ божхоначини мулклари топилса, тергов давом этади деб ишонтирган.