«Биргина Райим коррупционермикан?» Матраимовни «7-канал»да қандай оқлашди?

361

«7-канал» ижтимоий тармоқдаги саҳифасида «Райимбек Матраимов қамалиши керакми?» деган муҳокамани жонли эфирда кўрсатди. Унга собиқ журналист, 2020 йилдаги парламент сайловида собиқ божхоначи билан боғлиқ «Мекеним Кыргызстан» партиясидан номзод Элнура Алкановани меҳмон қатори чақирган.

Бу канал, Юстиция вазирлигининг маълумотига кўра, МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиевнинг туғишгани Казибек Ташиев томонидан асос солинган. Октябрь воқеаларидан кейин ҳукуматга келган Садир Жапаров кўплаган мурожаатларини мана шу «7-канал» орқали берган. Таъкидлаб ўтсак, Матраимов МХДҚ томонидан жиноий даромадларни қонунийлаштириш иши бўйича Ташиев Германияда юрагини операция қилиб келиши билан яна қамалган.

«7-канал»нинг эфирида Матраимов ҳақида нима сўз бўлгани ҳақида айтиб берамиз — спойлер, кўрсатувга Матраимовга қарши сўзлаган бирорта ҳам респондент чақирилган эмас.

Дарров қўлламаган, бироқ энди охиригача

«7-канал»нинг эфирида олдин собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг матбуот анжуманида Элнура Алканова Райимбек Матраимовнинг мулки ҳақида савол берган эски видео кўрсатилган. Шундан сўнг — божхонадаги коррупция ишини тан олган Райимбек Матраимовни қўллаш митинги вақтида собиқ журналист Алкановнинг собиқ божхоначини қўллашга шахсий сабаблари борлигини ва охиригача қўллашини айтган репортаж кўрсатилади.

Алканова олдин «Азаттык»да ишлаган, қолаверса Матраимовнинг расмий даромади билан мос келмаган мулки ҳақидаги материални тайёрлашга қатнашган. Собиқ журналист коррупционерни бошида қўллаган эмас.

Эфирда Алканова Жээнбековнинг матбуот анжуманида айтганларини инкор қилмаслигини билдирди. У амалдорнинг оилавий адвокатига таяниб, Матраимовнинг мулки декларацияланмаганини ва бунинг учун жарима тўлаганини айтган.

Матраимовларнинг оиласини мулки кўрсатилган интерактив картага эътибор беринг.

Шундан сўнг «Мекеним Кыргызстан» партиясидан номзод «Азаттык»нинг суриштирувидаги Матраимовларнинг оиласи Қирғизистондан 700 млн долларни ноқонуний чиқариб кетишда иштироки бўлиши мумкин деган далилларни бекор қилишга ҳаракат қилган. Суриштирув «Қирғизистондан чиқарилган миллионларнинг изи» деб аталади. Бу суриштирув 2019 йили майда эълон қилиниб, уни журналист Али Токтакунов қилган.

Унинг айтишича, Токтакунов 700 млн долларни Қирғизистондан Матраимов ўзи чиқариб кетганини айтган, Токтакунов бу қандай бўлганини айтмоқда. Бироқ 2019 йилнинг май ойидаги суриштирувда хулоса йўқ.

Суриштирувда Матраимовларнинг оила аъзолари Аеркен Саймаитини ёллаб ишлатган контрабандачи Хабибулла Абдукадирнинг клани билан алоқаси борлиги учун эсланади. Журналистлар Саймаитини Матраимовлар билан ҳам алоқасини аниқлашган.

*Саймаити — бизнесмен ва суриштирувчи журналистларнинг маълумотчиси, у 2019 йили ноябрда Истанбул кафесида отиб ўлдирилган. Кейинчалик унинг аёли Саймаитини ўлдирилишини ўрганишда номи айтилган таъсирли клан билан боғлаган.

Бундан ташқари, суриштирувнинг кейинги босқичларининг барча фактлари очиқ фойдаланишда бор ва МХДҚга ўтказилган. Масалан, 2019 йили ўлдирилган суриштирувчиларнинг маълумотчиси Аеркен Саймаити ҳақидаги архивнинг ҳаммаси «Азаттык», «Клооп» ва OCCRPнинг сайтларида бор.

Айбни тан олиш — бу шунчаки қуруқ гап

Эфирнинг яна бир меҳмони адвокат Токторбек Аширкул ўғли бўлган. У олдин жамоатчилик Матраимов ҳақида бошқа фикрда бўлса, ҳозир суд мажлиси, халқ кўзича қўлга олишлар ва келтирилган зарар ўрнини тўлдиргандан кейин ўзгарганини айтади.

У жамоатчиликни Матраимов ҳақидаги фикри судгача қандай бўлганини аниқ айтмаган, бироқ 2019-2020 йиллари журналистик суриштирувлар чиққандан кейин одамлар коррупция билан курашишни ва собиқ давлат амалдорини ноқонуний бойишига реакция қилишни талаб қилган митингларга чиқишган.

Бошловчи билан Матраимовнинг коррупция бўйича айбини тан олганини ва 2 млрд сомни давлатга келтирган зарарни тўкиб берганини муҳокама қилмоқда, адвокат бундай ҳолатда айбни тан олиш — «шунчаки сўз» эканини айтган. Шунга қарамай, адвокат агар одам жиноятга қўл урган бўлса жазоланиши керак деб ҳисоблайди.

Аширкул ўғлининг фикрича, пандемия вақтида Матраимов халққа ёрдам берганини эшитган одамлар уни қўллаб митингга чиқишган.

«У шундай қилиб ёрдам берса, нима учун қамаб қўйишди деб тушунмай қолишди», — дейди адвокат.

Бироқ 14 февралда 500дан ортиқ одам ҳар якшанба куни ўтувчи тинчлик юришига чиқиб, собиқ божхоначини қўлга олишни талаб қилишган. Улар Матраимовни айбдор деб топиб, бироқ терговга ёрдам бергани учун 260 000 сом жарима солган суднинг қароридан норози эканликларини билдиришган.

Адвокат бундан ташқари, Матраимовни чет ўлкада мулклари борлигини тасдиқлаган ҳужжатлар йўқлигини билдирган. Журналистик суриштирувларда эса собиқ давлат амалдорини унинг расмий даромадига мос келмаган кўплаган қимматбаҳо мулклари борлигини исботлаган ҳужжатлар берилган.

Эътиборни тортиш

Кўрсатувга яна бир журналист Семетей Талас ўғли ҳам чақирилган. У агар Райим Матраимов давлатга зарар келтирган бўлса, унда нима учун божхона раҳбари бўлган Кубаничбек Кулматовни текширишмайди деб савол берган.

*Райимбек Матраимов божхонада 1997 йилдан бошлаб ишлаган, 2015 йили божхона раҳбарининг ўринбосари бўлган — бу лавозимда 2017 йилгача ўтирган. Кулматов 2013-2017 йилдаги божхонага алоқаси йўқ турли хизматларда ишлаб, божхонага Матраимов кетган йили қайтиб келиб, 2018 йилгача раҳбар бўлиб ишлаган.

Кулматов журналистларнинг божхонадаги коррупция ва контрабанда ҳақидаги суриштирувида фигурант бўлмаган, бироқ унинг фамилияси Биринчи май туман суди биносида Матраимовни қўллаб келган тарафдорларининг плакатларида ёзилган.

Матраимовнинг тарафдорлари ҳозирда қамоқда ётган собиқ президент Алмазбек Атамбаевни, колониядан чиқиб бироқ қайтмаган ва ҳозирда Россияда юргани айтилган собиқ премьер-министр Сапар Исаковни жавобгарликка тортишни талаб қилишган.

Кўрсатув давомида журналист Семетей Талас ўғли божхона постларидаги коррупция мавзусини ҳам кўтариб, ҳозирча унинг масштабини ҳеч ким очмади деб билдирди. Семетей Талас ўғлининг сўзларини Элнура Алканова ҳам тасдиқлади.

Муҳокама меҳмонлар «Матраимовдан бошқа коррупционерлар ҳам бор» деган фикрга келишди.

«Матраимов ёлғиз коррупционерми? У божхонада ўзи ёлғиз ишладими? Давлат системада ўзи ишладими?» — деб савол берди Алканова. У Алмазбек Атамбаев ва Сооронбай Жээнбеков ҳақида айтмоқчи бўлиб, божхона тармоғини «президентларни ем еган охури» бўлган деб билдирди.

«Уни чиққиси келмайди»

Алканованинг айтишича, Матраимовни таъқиб қилиш «сиёсий иш бўлган», унинг оила аъзолари кўчага чиқишдан қўрқишмоқда. Алканова уларни «пули йўқ» деди — собиқ журналист олдин ҳам шундай версияни айтиб, Матраимовнинг қариндошлари давлатга келтирилган зиённи тўлаш учун мол-мулкини сотиб, кредит олишганини билдирган.

Алканова Матраимов ўзи ҳақиқатни яширмайин «озодликка чиққиси келмаётганини» айтади — бироқ журналистнинг ўзи ҳам Матраимовнинг тарафдорлари билан уни озод қилишни талаб қилиб бир неча марта митингга чиқишган.

Матраимов ким?

Райимбек Матраимов икки йилдан ортиқ — 2015 йилдан 2017 йилгача — қирғиз божхонаси раҳбарининг ўринбосари бўлган. Бироқ у божхона тизимларида 10 йилдан ортиқ ишлаган. Бу вақт оралиғида у хитойлик тадбиркор Хабибула Абдукадирнинг яширин клани билан бирга коррупция схемасини йўлга қўйган.

Абдукарнинг оилавий клани Хитойдан Қирғизистонга, бундан ташқари Марказий Осиё давлатларига ноқонуний юк ташиётган вақтда Матраимов бу схемани бузилмай ишлашига ёрдам бериб, бунинг учун оиласининг хайрия жамғармаси ҳисобига «садақа» олиб турган.

Матраимов ва унинг қариндошлари коррупция схемаларининг орти билан қанча пул топишгани ҳамон аниқланмаган. Бироқ унинг оиласини кутилмаганда (ва ноқонуний) бойиши очиқ кўринган. Масалан, журналистлар Қирғизистон ҳудудида ҳам, чет ўлкаларда ҳам Матраимовларнинг оиласига тегишли қиммат мулкларни топишган. АҚШда Матраимов билан унинг аёли «Магнитский рўйхати»га киритилган.

Матраимовлар клани қирғиз сиёсатига катта таъсир қилган — унинг катта акаси Искендер Матраимов парламент депутати. Уларга алоқадор «Мекеним Кыргызстан» партияси 2020 йили 4 октябрда ўтган парламент сайловида ғолиб бўлган.

Бироқ норози бўлган фуқаролар Оқ уйни босиб олишгандан кейин сайлов натижаси бекор қилинган. Митинг чиқишига сайловда маъмурий ресурсдан фойдаланилгани, сайловчиларнинг овозларини сотиб олиш ва ўзгартиришлар сабаб бўлган. Кўпроқ овоз сотиб олишга мана шу «Мекеним Кыргызстан» партиясини айблашган.